Моҳира соат 12дан ўтишини кутиб ташқарига чиқди. Синглиси ётган хонанинг чироғи ёниқ эди. Ота ~ онаси ҳам ўша ерда эди. Уни ташқарига чиққанини ҳеч ким сезмади. Ҳудди телбалардек Аста секин юриб ховли тўридаги эски туски нарсалар турадиган хона эшигини очди. Хона қоронғу эди, қўлидаги фанарчани ёқди. Фанарчанинг хира ёғдусида арқонни топти, оёқ остидаги стулчани ёғочни тўғрисига қўйиб, арқонни боғламоқчи бўлганди, онасининг "қизим" деган фарёдидан ҳаёли жойига келди. Наҳотки синглиси унинг ўрнига...