✨✨✨
АСЛИДА
Сизга ёрдам керак эмас, аслида
Бездим, нолийверган сўзларингиздан.
Кибр боғичини нечун ечмайсиз,
Кўнгил деган теран кўзларингиздан.
Ўзингиз урасиз турли сўқмоққа,
Қаро кечалардан излайсиз зиё.
Умрингиз берасиз тошдек тўқмоққа,
Эшитганингизга бўлиб бунча маҳлиё.
Сизга мадад керак эмас, аслида,
Бошингиз силаган қўлни тишлайсиз.
Суюшиб, озодлик этишса ҳадя,
Қафасга қайтадан қайтиш истайсиз.
«Эзилган, бечора, қурбон»сиз гўё,
Улоқтириб ташлаб масъулиятни.
Зулуксиз, истайсиз: кимдир сиз учун,
Яшаб ўтсин олиб мажбуриятни.
Сизга ёрдам керак эмас, аслида,
Боғични ечмайсиз қалб кўзингиздан.
Аввал юракдаги шайтонни енгинг,
Англайсиз – бор нажот бир ўзингизда.
✍️ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА
https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss
АСЛИДА
Сизга ёрдам керак эмас, аслида
Бездим, нолийверган сўзларингиздан.
Кибр боғичини нечун ечмайсиз,
Кўнгил деган теран кўзларингиздан.
Ўзингиз урасиз турли сўқмоққа,
Қаро кечалардан излайсиз зиё.
Умрингиз берасиз тошдек тўқмоққа,
Эшитганингизга бўлиб бунча маҳлиё.
Сизга мадад керак эмас, аслида,
Бошингиз силаган қўлни тишлайсиз.
Суюшиб, озодлик этишса ҳадя,
Қафасга қайтадан қайтиш истайсиз.
«Эзилган, бечора, қурбон»сиз гўё,
Улоқтириб ташлаб масъулиятни.
Зулуксиз, истайсиз: кимдир сиз учун,
Яшаб ўтсин олиб мажбуриятни.
Сизга ёрдам керак эмас, аслида,
Боғични ечмайсиз қалб кўзингиздан.
Аввал юракдаги шайтонни енгинг,
Англайсиз – бор нажот бир ўзингизда.
✍️ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА
https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss