ШАЙХУЛИСЛОМНИНГ ҚАМАЛИШ САБАБЛАРИ
🦁 Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ҳижрий 728 йилда, Дамашқдаги қамоқхонада вафот этган.
– Биринчи марта: Дамашқда, ҳижрий 693 йили Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўккан насроний Ассафни ургани учун бир неча кунга қамалган эди.
– Иккинчи марта: Қоҳирада, ҳижрий 705 йилнинг охирида «Арш…», «Аллоҳнинг каломи…» ва «Аллоҳ дунё осмонига тушиши» ҳақидаги масалалар учун бир йилу, олти ойга 707 йилгача қамоққа ташланган.
– Учинчи марта: Қоҳирада, ҳижрий 707 йилда «Ўлган солиҳ кишилардан дуо талаб қилишнинг ҳаромлиги» ҳақидаги фатволари ва Ибн Арабий ҳақидаги сўзлари учун икки ҳафтага қамоққа ташланган.
– Тўртинчи марта: Қоҳирида, ҳижрий 707 йилнинг охиридан, то 708 йилнинг бошигача аввалгисига қўшимча муддат сифатида яна икки ярим ой қўшилади.
– Бешинчи марта: Искандарияда, ҳижрий 709 йилда етти ойга қамалади.
– Олтинчи марта: Шомда, ҳижрий 720 йилнинг охиридан, то 721 ҳижрий йилнинг бошигача, «Уч талоқ» борасида берган фатвоси учун беш ойу икки ҳафтага қамалади.
– Еттинчи марта: Дамашқда, ҳижрий 726 йилдан, 728 йилнинг то вафот этган кечасигача икки йилу уч ой, икки ҳафтага қамалган эди.
Аллоҳ Ўз раҳматига олган бўлсин.
http://t.me/shayxulislom