Шарвонотин Футболи


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Спорт


Бу Каналда Шарвонотин футболи ва хаётига оид
📰Янгиликлар
🧾Натижалар
📺Трансляциялар
📸Фотолавхалар
🎥Видеолавхалар
🎤Суровномалар
Бериб борилади. Каналга янгилик(📑📸🎥) жойлаш учун жунатмалар админларга. Kanalga Link 👇@sharvonotin_futboli

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Спорт
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Шахрихон Таъзия
18.12.2024й  Чоршанба

Эрматова Барчиной 1965й 59ёш

Турмуш ўртоғи Аҳмаджон ака (Камаз шофёр)

Ўғлилари Шаробиддин Бурҳониддин  Рахматилло

Манзил: Андижонлик МФЙ Шарвонотин маҳалла

Мўлжал: Эски 16-мактаб ёнидан кирилади

Жаноза:19:00 да

ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИЪУН

https://t.me/shahrihantaziya2022
+998994310301 Газел


Репост из: Шахрихон Таъзия
18.12.2024й  Чоршанба

Эрматова Барчиной 1965й 59ёш

Турмуш ўртоғи Аҳмаджон ака (Камаз шофёр)

Ўғлилари Шаробиддин Бурҳониддин  Рахматилло

Манзил: Андижонлик МФЙ Шарвонотин маҳалла

Мўлжал: Эски 16-мактаб ёнидан кирилади

Жаноза:аниқлаб ёзамиз

ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИЪУН

https://t.me/shahrihantaziya2022
+998994310301 Газел


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Даврон Файзиев
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳамид Сахари Винисиуснинг ҳолини тасвирлашда ўзбекча қўшиқдан фойдаланибди. Ўзиям сезяпти бизда мухлислари кўплигини. Достон Эргашев қўшиғи дарвоқе

t.me/Davron_Fayziev


Репост из: Tribuna.uz
«Икки қутбли жамоа». Натижа, ўйин, истеъфо ва имкониятлар ҳақида

Миллий жамоамиз ноябр ойидаги ўйинларини якунлади ва жаҳон чемпионати учун навбатдаги қадамларни ташлади. Майдонда бўлиб ўтган ходисаларни таҳлил қилиш мушкул, чунки жамоамиз жуда қутбли ўйин кўрсатди, бир ўйин доирасида ҳам фарқли хулосаларга имкон берди. Қатар билан ҳисобни тенглаштиргунча ёки Корея билан ҳисобни очгунча кўрсатган ўйинимиз жуда яхши, бошқа дақиқаларда эса аксинча, қониқарсиз бўлди. Шунинг учун миллий жамоамизнинг асл юзини кўриш, асл кучига баҳо бериш катта қийинчилик туғдирмоқда. Шу сабабли, келинг, то кейинги ўйинларгача бизни қийнаши мумкин бўлган баъзи саволларга жавоб излаймиз.

👉 http://tribuna.uz/10999

Tribuna.uz расмий канали


ЖЧ-2014 саралашининг сўнгги турини эсласангиз керак. Биз Қатар билан ўйнаганмиз. Корея Эронни қабул қилган.

Агар Корея Эронни ютса, биз Қатарни ютишимиз кифоя бўлган. Корея ва Ўзбекистон мундиалга чиқарди.

Агар Эрон ютса, биз Қатарни 6 тўп фарқи билан ютишимиз керак эди. Шунда биз ва Эрон мундиалга чиқардик.

Эрон Кореяда ҳисобни очган. Биз иккинчи таймда Қатар дарвозасига қаторасига гол ура бошлаганмиз. Ўйин охирларида ҳисоб 5:1, бизга яна икки гол керак, Корея эса ўз ўйинини ютқазиб, юрак ховучлаб Тошкентдаги ўйин натижасини кутган. Қандайдир 4-5 дақиқа корейсларнинг тақдири ҳавода муаллақ қолган, аниқроғи, бошқа ўйин натижасига боғлиқ эди.

Якунда Жанубий Корея мундиалга чиқди, биз икки гол уролмадик. Аммо барибир корейслар ўз мураббийини кечиришмади, истеъфога чиқаришди. Якуний натижа қониқарли бўлса-да, ўша беш дақиқанинг бадали бўлиши керак эди. Корея бунақа тарзда чиқмаслиги керак ЖЧга, дейишгандир.

Бугунги ўйинимизни, айниқса, сўнгги 15 дақиқани кўриб ўтириб, ўша ўн йил олдинги воқеани эсладим. Ўхшаш вазият. Шимолий Кореяга қарши бундай хавотирли якуннинг бадали бўлиши керак. Билмайман, Катанец истеъфога чиқиши керакми, ўрнига ким келади, бу яхшими, ёмонми, аниқ фикрим йўқ, аммо шуни аниқ биламанки, бугунги ўйиннинг жавоби бўлиши керак. Шунчаки уч очко билан унутилиб кетмаслиги, атрофлича таҳлил қилиниши, хулоса берилиши шарт. (с)


#MatchDay Oʻyin kuni

🌎 JCh-2026 saralashi
🇰🇵 KXDR 🆚 Oʻzbekiston 🇺🇿
🗓 19-noyabr | 17:00
📺 SPORT TV
🏟 “Lao” stadioni. Vyentyan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Терма жамоа ва клуб ўртасида бир неча фарқлар бор. Энг каттаси, клубда футболчи доимий шуғулланади, йил давомида ҳафтасига камида бир учрашувда майдонга тушиш имкониятига эга. Мураббийда ўз жамоасини қуриш, турли режалар ишлаб чиқиш ва у ёки бу футболчининг ўрнини тўлдириш учун етарли вақтга эга бўлади.

Терма жамоада вазият қийинроқ. Футболчилар фақат ФИФА кунларида, расмий ўйиндан 1-2 кун олдин тўпланишади. Бир кун камида йўл учун бўлса, энг муҳим ўйин олдидан ҳам нари борса 1-2 машғулот ўташга вақт бўлиши мумкин. Айнан мана шу фактор бош мураббийни имкон қадар узунроқ таркиб билан ишлашга мажбур қилиши керак. Сабаби, у йиғиндан бунисигача футболчиларнинг спорт формасида ўзгаришлар бўлиши табиий. Кимдир жароҳат олади, бошқаси захирада қолиб кетиб, ўйин амалиётидан чиқиб қолади, кимдир аксинча, фаолиятидаги энг зўр даврини бошдан кечираётган бўлади. Яна кимдир ўз клубидан мамлакатига келиш, кейин масалан, сафар ўйинига бориш чоғида бетоб бўлиб қолиши ҳам мумкин. Қисқаси, ҳаммасини назорат қилиб бўлмайди.

Бундан ташқари, руҳий ҳолат бор. Масалан, ўша давлат паспортига эга бўлган қайсидир футболчи бирданига ўзини кўрсата бошлади. Терма жамоада клуб каби трансфер имконияти йўқлигидан келиб чиқсак, бу зўр воқеа - йўқ жойдан янги номзод пайдо бўляпти. Терма жамоа штаби дарҳол реакция бериши лозим. Ёш футболчи бирданига асосийга айланмаса ҳам, уни кузатишаётганини, сўнгги муваффақиятлари беиз кетмаётганини билиши керак. Бу ҳам туртки, янада яхшироқ ўйнашни бошлайди, терма жамоадаги қон айланиш учун жуда муҳим жараён.

Хуллас, мураббий ойда бир муҳим ўйинда жамоани олиб тушишдан ташқари, мана шундай нозик жараёнларни ҳам бошқариши, диққатли бўлиши керак, ахир у жамоасини алмаштира олмайдиган миллионлаб инсонлар учун ишлаяпти, тўғрими?

Албатта, Элдор Шомуродов бизда ягона. Шукуров каби марказни бошқарадиганлар йўқ ҳисоби. Қанийди улар доим тайёр ва зўр формада бўлишса. Лекин юқорида айтилганидек, буни назорат қилиш қийин. Шунинг учун терма жамоада майдонга тушишга тайёр футболчилар таркиби имкон қадар кенг бўлиши шарт. Юзлаб футболчилар бор, тўғри, аммо жамоага бирданига киришиб кетиши, шериклари билан тил топишиши, муҳим ўйинда хаяжонланмасдан клубда доим қилиб юрган ишини энг яхши тарзда қила олиши учун ҳам вақт керак бўлади. Мураббий нафақат машғулотлар, балким ўйинларда ўша вақтни тақдим этиш орқали ўз таркибини кучайтириб боради. Бу мураббийнинг ўзи учун керак, аввало.

Сречко Катанецни Суперлигани кузатмаслиги, у ерда сўнгги пайтларда ўзини кўрсатаётган футболчиларга эътибор бермаслиги кўп танқид қилинади. Майли, уларни қўйинг, Катанец йиғинларида доимий жалб қилинаётган футболчиларда ҳам муаммо борми? Шомуродов ва Шукуровни тўғридан тўғри алмаштириши мумкин бўлган ва муҳими, Катанец танийдиган футболчиларни кўриб чиқамиз.

Сўнгги бир йилда Ўзбекистон миллий жамоаси жами 16 та ўйинда майдонга тушди. Мана шу ўйинларда:

Бобур Абдуҳолиқов 5 ўйинда майдонга тушди. Жами 67 дақиқа ҳаракат қилди. Бундан 45 дақиқаси кечаги учрашувга тўғри келади. Бирорта ўйинда илк дақиқалардан тушмади. Ўша 5 ўйиннинг учтасида 1-3 дақиқага эга бўлди холос.
Жамшид Искандаров. 5 ўйинда майдонга тушди. Жами 69 дақиқа.
Азизбек Амонов 27 дақиқа ўйнади. 3 ўйинда синаб кўрилди.
Акмал Мозговой 3 дақиқа ўйнади.

Ана энди мана шу жами 166 дақиқалик тажриба билан биз Шимолий Кореяга қарши ўйинда сўнгги беш йилдаги энг етакчи икки футболчимизни ўрнини босишимиз керак.

Учта марказий ҳимоячи, эҳтиёткор, қўрқоқ, дурангга рози бўлиб ўйнади ва ҳоказо, майли, бу муҳим эмас. Катанецнинг энг нотўғри иши шу ерда, назаримда. (c)


Футболда режа жуда муҳим. Бир муддат, ҳатто бир ой бир ўйинга тайёрланасиз, маълум картинада ўйинни самарали деб билиб, ижрода амалга ошишига умид қиласиз.

Яхши мураббий ўзи ишониб, тайёрланган режасидан осонликча воз кечмаслиги керак. Чунки шу асосда ҳаммасини ишлаб чиққан бўлади. Тўғрими?

Энди қаранг, Элдор Шомуродов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Нима қилиш керак? Масалан, Абдуҳолиқов билан ўша режани то бу ишламаслигига амин бўлгунча давом этиш энг мантиқли.

Аммо Шомуродов ўрнига Машарипов тушади. Бу олдинги чизиқда барчаси ўзгаради, деганидир. Бироз мураккаб структура. Хўш, Катанец осонлик билан ўйинга қурган режасидан воз кечишга нима мажбур қилди?

Ҳа, унинг жамоасида у ишонганлар жуда кам. Сабабни аввалроқдан излаш керак. Катанец деярли бошқаларга имкон бермагани ўзини қийин аҳволга солиб қўймоқда. Ўз режаси панд еяпти. Чунки у Машариповга ишонади. Абдуҳолиқовга ишонмайди. Абдуҳолиқов ҳам ўзига ишонмайди шунинг учун. Шериклари ҳам Абдуҳолиқовга ишонишмайди шунинг учун. Эсиз.

Қани, нимадир бўлар. Омад.

(c)


#MatchDay Oʻyin kuni

🌎 JCh-2026 saralashi
🇶🇦 Qatar 🆚 Oʻzbekiston 🇺🇿
🗓 14-noyabr | 21:15
🏟 “Jassim bin Hamad” stadioni. Doha


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


O'yin durang blan tugadi
Sog' bo'laslar


Vaqt tugadi qoshib berilgan daqiqalar o'tmoqda
Hisob 6:6 eslatib o'tamiz

Показано 20 последних публикаций.