Муносабат
---------------------
"АЛ ҚАСОСУ
МИНАЛ ҲАҚ!"...
--------------------------------------—-------
ҚАЧОНГАЧА ЎЗБЕК МУҲОЖИРЛАРИ ЙЎЛЛАРДА,ЧЎЛЛАРДА ЎЛАВЕРАДИ, ҲУКУМАТ УЛАРНИ ДАЙДИ ИТНИ КЎМГАНДАЙ, НОМ-НИШОНСИЗ КЎМАВЕРАДИ?!
АВТОҲАЛОКАТ ВАҚТИГА ЭЪТИБОР ҚИЛИНГ: ТОНГ САҲАР СОАТ 5.00ДА! РОССИЯНИНГ УЛЬЯНОВСК ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДА БЕШ ЎЗБЕК ЙИГИТИНИНГ ИТИ АДАШГАНМИДИ? РОССИЯ, ҚОЗОҒИСТОННИНГ ҚАЙСИ ШАҲРИ,ҚАЙСИ КЎЧАСИГА КИРМАНГ, ЎЗБЕКНИНГ ФАРЗАНДИ ЯРМИ МУСОР АХЛАТХОНАНИНГ ЎРТАСИДА, ЯРМИ ЎША АХЛАТХОНАГА ҲАМ ЕТОЛМАЙ ЖОНИ ҲАЛАК, ФОЖЕАНИНГ ЎРТАСИДА!
ҲАДЕМАЙ ЎҒЛИМ, ҚИЗИМ ҚАЙТАДИ, ТЎЙ ҚИЛАМАН, УЙЛИКЖОЙЛИК ҚИЛАМАН ДЕГАН ОЬАОНАНИНГ БАҒРИ ҚОН, МОТАМ УСТИГА МОТАМ! ФОЖЕА УСТИГА ФОЖЕА! ҚАЙ БИРИНИ САНАЙ, ҚАЙ БИРИНИ АЙТАЙ?!...
ҲОЙ, ИШСИЗЛИК БАЛОСИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ШИЛДИР-ШИЛПИҚ, СОҲТА-СУҲТА ВАЗИРЛИК, КАБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БИЛАН НОМИГА, ХЎЖА
КЎРСИНГА ПАПКА КЎТАРИБ ЧОПАЁТГАН КОРЧАЛОНЛАР, ҚЎЛ УЧИДА, ЧАЛА-ЧУЛПА ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ИШ БЕРУВЧИЛАР, ТОШБАҒРЛИКНИ, АЛДАМ-ҚУЛДАМ СИЁСАТНИ ТЎХТАТИНГ! ТОКИ ШУ ҚАҲРАТОН ҚИШ КУНЛАРИ ИШ ИЗЛАБ,РИСҚУ-РЎЗ ИЗЛАБ УЗОҚ ЎЛКАЛАРДА, ЙЎЛЛАРДА, ЧЎЛЛАРДА КЕЧА- КУНДУЗ САРСОН-САРГАРДОН КЕЗАЁТГАН БЎЗ ЙИГИТЛАРНИНГ ЁШ УМРИГА ЗОМИН БЎЛМАНГ! УЛАРНИ ЙЎЛ БОШИДА УЙИГА,ЮРТИГА ОМОН-ЭСОН ҚАЙТИШИНИ ХУДОДАН ТИЛАБ ТУРГАН МУШТИПАР ОТА-ОНАЛАРИ, ЖИГАРЛАРИ, ИНТИЗОР КУТАЁТГАН ЁСТИҚДОШ УМР ЙЎЛДОШЛАРИ БОР! АЙРИМЛАРИ ОВОЗЛАРИ ЯҚИНДА ДЎРИЛЛАБ, МУЙЛАБИ ЭНДИГИНА САБЗА УРГАН БЎЗ ЙИГИТЧАЛАР ЭКАНЛИГИНИ УНУТМАНГ! УЛАРНИ УЙИДАН, ИССИҚ ТЎШАГИДАН СУҒУРИБ ОЛГАН, ЎЗ ВАТАНИДАН МУСОФИР ЮРТЛАРГА БАДАРҒА ҚИЛГАН, ГУЛДАЙ УМРИНИ ЙЎЛЛАРДА, ЧЎЛЛАРДА БАРГИХАЗОНГА АЙЛАНТИРГАН, ЖУВОНМАРГ ҚИЛГАН СИЗ БЎЛАСИЗ! СИЗНИНГ ВАЗИФАНГИЗ ФАҚАТ МАЙИТ ТАШИШ ЭМАС! ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, БУ ДУНЁДАН АРМОН БИЛАН КЕТГАН ЙИГИТЛАР БИР КУНМАС-БИР КУН КЎЗИ ОЧИЛИБ, БУ "БАТТОЛ ТАҚДИР"ГА ТАН БЕРИШНИ БАС ҚИЛИБ, ЎЗ ВАТАНИДА ЯШАШ ВА ЎЗ ВАТАНИДА ИШЛАШ ҲУҚУҚИНИ ТАЛАБ ҚИЛИШИ МУМКИН! ШУНДА ШУ КУНГАЧА УЛАРНИНГ НОНИНИ ТУЯ ҚИЛИБ КЕЛГАН ИШ БЕРУВЧИ ФАРМОНБАРДОРЛАР БИЛАН ҚОРА ИШЧИНИНГ РОЛИ АЛМАШИБ ҚОЛИШИ МУМКИН! УНУТМАНГ, МУСОФИР ЮРТЛАРДАН ОҚИБ КЕЛАЁТГАН ҲАР БИР БЕГУНОҲ МАЙИТ, ҲАР БИР ШАҲИДИ АЪЛО "АЛ ҚАСОСУ МИНАЛ ҲАҚ" ҲУКМИНИ ЯҚИНЛАШТИРИШИ МУМКИН !
ҚАЙТАР ДУНЁ ДЕЙДИЛАР!...
Шароф Убайдуллаев,
/"Нуроний"/.
18.12.2024 й.