Муносабат
----------------------------
ДОЛОЙ, ГЕМОРОЙ!
-------------------------------------------
Аллақачон тежамкорликка ўтиш керак эди, лекин уч-тўрт йил олдин бошланган бу ҳаракат ўз-ўзидан тўхтаб қолди! Масалан, собиқ Тошкент вилояти ҳокими Хидоятовга учта қимматбаҳо чэт эл машинаси хизмат қилиши айтилган эди ўшанда! Ҳатто Чирчиқ шаҳрига ҳоким бўлиб ўтган Ҳидоятов ўша аатомобиллардан бирини ўзи билан янги иш жойига олиб ўьиш ҳақида буйруқ чиқаргани ҳам танқидга учраганди!
Бугун қимматбаҳо машиналарда юриш бўйича республика вазирлари ўзаро кимўзарга мусобақа ўрнатишган дейиш мумкин. Айрим вазирларнининг хизмат машинаси қарийб $ 200.000 ни
ташкил этади! Автомобил ишлаб чиқарадиган мамлакатда шундай суъистимолчилик, ношукурлик бўлиши мумкинми?! Мамлакат нинг 4 та ОЛИЙ РАҲБАРИ - ПРЕЗИДЕНТ,
БОШ ВАЗИР,
СЕНАТ РАИСИ ва
ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ СПИКЕРИдан ташқари каттакичик раҳбарларимиз,
ҳокимлар,
вазирлар, қўмита раислари ва ҳакозо- ҳакозалар МАЛИБУда юришса бўлмасмикан? Майли, айрим ҳолатларда фавқулодда фойдаланиш учун умумий ҳукумат автопаркларида
"меҳмонлар учун" чақириб фойдаланиладиган бир неча чэт эл машиналари бўлиши мумкин! Керак жойларда меҳмонлар учун вертолётлар турсин,биз қарши эмасмиз!...Лекин дунёнинг энг бой давлати СИНГАПУР ПРЕЗИДЕНТИ Тошкентга йўловчи самолётда учиб келганига ўзимиз гувоҳ бўлдик!...Бугун биз Президент ва Вазирлар маҳкамаси гаражларида юзлаб қимматбаҳо чет эл машиналарини арининг уясидан ғужғон ўйнашини кўришимиз мумкин! Улар сонини кескин қисқартириб, аукционда сотишни балки мамлакатнинг шу икки "мутаъбар гаражи" дан бошлаганимиз маъқул бўлар? Жаноб вазирларимиз ва ҳокимларимизнинг "нозик жойлари" ҳафта-ўн кун МАЛИБУларнинг нисбатан қаттиқроқ ўриндиқларига кўникиб кетар ёки 4-5 кун ботса-ботар, лекин соғликка фойдаси борлиги аниқ,тиббиёт нуқтаи-назаридан фойдадан холи бўлмайди, чунки қаттиқ ўриндиққа... геморой йўламайди!
ДОЛОЙ, ГЕМОРОЙ!...
Қайси вазир, қайси ҳоким бошлаб ташаббус кўрсатади?
Ким - биринчи?!...
Шароф Убайдуллаев,
/"Нуроний"/.
8.01.2025 й.