#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Фарғона вилоятидаги ОТМлар фаолияти янада такомиллаштирилади
“Фарғона вилоятидаги олий таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-26-сон, 24.01.2025 й.) қабул қилинди.
⚡️Қарорга кўра, қуйидаги университетлар
қайта ташкил этилади:▪️Фарғона политехника институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали негизида
Фарғона давлат техника университети;▪️Қўқон давлат педагогика институти, Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали негизида
Қўқон давлат университети;▪️Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалини қўшиб юбориш йўли билан
Фарғона давлат университети.🗓 2025/2026 ўқув йилидан:🏷мазкур университетларнинг малака талаблари ва ўқув дастурлари юқори 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг
дастурлари асосида ишлаб чиқилади;🏷иқтидорли талабалар учун дарслар
хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳларда ташкил этилади;
📋 Фарғона давлат техника университетида
Илғор муҳандислик мактаби ва “спин-офф” корхоналари фаолияти ташкил этилади ҳамда йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари саноат ҳамкори сифатида бириктирилади.
🎓Тугатилаётган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини янгидан ташкил этилган
тегишли университетларда давом эттиради.Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot