Илк марта ўзбек сўзи ишлатилган Қуръон қўлёзмаси топилди.
Туркиянинг Сулаймония кутубхонасидан топилган қуръон қўлёзмасини айни пайтда реставрация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон маданий мерос ҳафталиги доирасида маълум қилинди.
Ушбу Қуръон 1318 йилда Олтин Ўрда хони — Ўзбекхонга атаб, олтин вараққа кўчирилган ва бу Мўғуллар давридан кейин сақлаб қолинган асосий Қуръон мусъҳафи ҳисобланади. Туркиялик профессор Эмек Ушенмезнинг таъкидлашича, қўлёзма усмонийлар ҳукмдори Фотиҳ Султон Меҳмет томонидан 1475 йилги Қрим юришидан ўлжа сифатида Истанбулга олиб келинган.
Маълум қилинишича, ушбу қўлёзма Ислом маданияти ва таълимида алоҳида аҳамият касб этади. Шунингдек, у диний матнларни сақлаш ва мусулмон давралар ўртасида саводхонликни оширишда хизмат қилган.
Умуман олганда, Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги кўплаб шов-шувли янгиликларга бой ўтмоқда. Улар сирасига темурий малика ўз қўли билан ёзган, Амир Темур даврига оид ноёб қуръон қўлёзмалари ҳамда Бобурийларга оид муҳташам альбомнинг топилгани киради.
@shahnozxon