ДЕМАК БУ!
Кўз юмсанг кўринса унинг нигоҳи,
Йўлингни ўраса, хар чеккан оҳи,
Савобдек кўринса, хатто гуноҳи,
Демак бу мухаббат, мухаббат бу!
Рашк қилиб хажрида ўт бўлиб ёнсанг,
Ўзингни соянгдан уни қизғонсанг,
Баҳонаю, ёлғонларига ишонсанг,
Демак бу мухаббат, мухаббат бу!
Азоблар берса, қанчадан қанча,
Қалбингга эринмай тиконлар санча,
Сўзлари туйилса, бир қошиқ болча,
Демак бу мухаббат, мухаббат бу!
Ишонсанг берган ваъдаларига,
Учрасанг Ҳаётнинг зарбаларига,
Жимгина чидасанг зардаларига,
Демак бу мухаббат, мухаббат бу!
Кўз юмсанг, нигоҳи ҳаёлда турса,
Вужудингда юракдек дукрлаб урса,
Камига, тунлари тушингга кирса,
Демак бу мухаббат, мухаббат бу!
Бахт деган нарсани бир умр кутсанг,
Борики дардингни ичингга ютсанг,
Индамай умрингни қўлига тутсанг,
Демак бу мухаббат, мухаббат бу.
Демак бу мухаббат, севиб қолгансан.
📚-Камронбек Исмоилов.
Кўз юмсанг кўринса унинг нигоҳи,
Йўлингни ўраса, хар чеккан оҳи,
Савобдек кўринса, хатто гуноҳи,
Демак бу мухаббат, мухаббат бу!
Рашк қилиб хажрида ўт бўлиб ёнсанг,
Ўзингни соянгдан уни қизғонсанг,
Баҳонаю, ёлғонларига ишонсанг,
Демак бу мухаббат, мухаббат бу!
Азоблар берса, қанчадан қанча,
Қалбингга эринмай тиконлар санча,
Сўзлари туйилса, бир қошиқ болча,
Демак бу мухаббат, мухаббат бу!
Ишонсанг берган ваъдаларига,
Учрасанг Ҳаётнинг зарбаларига,
Жимгина чидасанг зардаларига,
Демак бу мухаббат, мухаббат бу!
Кўз юмсанг, нигоҳи ҳаёлда турса,
Вужудингда юракдек дукрлаб урса,
Камига, тунлари тушингга кирса,
Демак бу мухаббат, мухаббат бу!
Бахт деган нарсани бир умр кутсанг,
Борики дардингни ичингга ютсанг,
Индамай умрингни қўлига тутсанг,
Демак бу мухаббат, мухаббат бу.
Демак бу мухаббат, севиб қолгансан.
📚-Камронбек Исмоилов.