#премьера
Пул бўлмаса қўл бермайди...
Дунё кўрдим бозорлари бирам кўп,
Бир бировни танимайди тала-тўп.
Бу дунёда пулинг бўлса яша, хўп,
Пул бўлмаса қўл бермайди одамлари.
Баҳо берар либосингга қараб туриб,
Ямоқ кийсанг кўрмасликка олар кўриб,
Сиғмайсан кенг дунёсига. Уриб, туртиб
Пул бўлмаса қўл бермайди одамлари.
Бу дунёнинг оғзи қийшиқ бойлари бор
Ва шу бойга оқиб турган сойлари бор,
Иймон бўлиб, пул бўлмаса бўласан хор,
Пул бўлмаса қўл бермайди одамлари.
Гапирганинг ўтмайди ҳеч, чиқмас овоз,
Бой гапирсин! Сен ўзингга қара бир оз,
Ҳаддингни бил! Қиёматда тенгдир тароз,
Пул бўлмаса қўл бермайди одамлари.
Дастҳат қўяр минбарларда сўзлари зўр,
Ҳақиқатни кўролмайди кўзлари кўр,
Ростни айтсанг ташлашади йўлингга тўр,
Пул бўлмаса қўл бермайди одамлари.
Дунёлари ажаб экан "Фоний номи",
Аммо, гўё фоний эмас пулнинг шони,
Билмайдилар омонатдир ҳатто жони,
Пул бўлмаса қўл бермайди одамлари.
Келар дунё, кетар дунё келдик мана,
Тупроқ билан қоришади бир кун тана,
Бой дўстим, пулинг эмас умринг сана,
Келар бир кун пулинг ўтмас дамлари,
Пул бўлмаса қўл бермайди одамлари...
Санобар Юсупова.
04.01.2025 йил. 12:50
@seveyoruum
Пул бўлмаса қўл бермайди...
Дунё кўрдим бозорлари бирам кўп,
Бир бировни танимайди тала-тўп.
Бу дунёда пулинг бўлса яша, хўп,
Пул бўлмаса қўл бермайди одамлари.
Баҳо берар либосингга қараб туриб,
Ямоқ кийсанг кўрмасликка олар кўриб,
Сиғмайсан кенг дунёсига. Уриб, туртиб
Пул бўлмаса қўл бермайди одамлари.
Бу дунёнинг оғзи қийшиқ бойлари бор
Ва шу бойга оқиб турган сойлари бор,
Иймон бўлиб, пул бўлмаса бўласан хор,
Пул бўлмаса қўл бермайди одамлари.
Гапирганинг ўтмайди ҳеч, чиқмас овоз,
Бой гапирсин! Сен ўзингга қара бир оз,
Ҳаддингни бил! Қиёматда тенгдир тароз,
Пул бўлмаса қўл бермайди одамлари.
Дастҳат қўяр минбарларда сўзлари зўр,
Ҳақиқатни кўролмайди кўзлари кўр,
Ростни айтсанг ташлашади йўлингга тўр,
Пул бўлмаса қўл бермайди одамлари.
Дунёлари ажаб экан "Фоний номи",
Аммо, гўё фоний эмас пулнинг шони,
Билмайдилар омонатдир ҳатто жони,
Пул бўлмаса қўл бермайди одамлари.
Келар дунё, кетар дунё келдик мана,
Тупроқ билан қоришади бир кун тана,
Бой дўстим, пулинг эмас умринг сана,
Келар бир кун пулинг ўтмас дамлари,
Пул бўлмаса қўл бермайди одамлари...
Санобар Юсупова.
04.01.2025 йил. 12:50
@seveyoruum