Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Саҳарлик
#Saharlik

Китоб тумани

Саҳарлик тугаши: 05:34
🔴Оғиз ёпиш дуоси (Аудио)

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

«Навайту  ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ожизона тутаётган рўзаларимизни Ўз даргоҳида қабул айласин!🤲🏻

•••┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈•••
📲 Yaqinlaringizga ham ulashing!

@Sevaz_Masjidi


ИККИ НАСИҲАТГА АМАЛ ҚИЛИБ ШАЙХ БЎЛДИ

Бир киши Увай Қараний ҳазратларидан:
– Менга насиҳат қилинг, – деди. У зот:
– Аллоҳни танийсанми? – деб сўрадилар. У:
– Ҳа, албатта, Аллоҳга иймон келтирганман, – деди. У зот:
– Ундай бўлса, бошқа нарсани билишинг муҳим эмас, – дедилар.
Буни эшитган ҳалиги киши чуқур ўйга толди. Кейин яна насиҳат қилишларини илтимос қилди. Увайс Қараний ҳазратлари:
– Аллоҳ таоло сени биладими? – деб сўрадилар. Мен:
– Аллоҳ таоло билмайдиган ҳеч нарса йўқ, – дедим. У зот:
– Бошқалар сени билиши шарт эмас, – дедилар. Ҳалиги киши:
– Умр бўйи шу икки насиҳатга амал қилдим ва натижада шайх мақомига эришдим, – деди.

Каналимиз манзили👉 @Sevaz_Masjidi




⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

❓Рўзадор таҳоратда оғиз-бурнини чайиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда 

❓Саҳарликда таҳоратсиз рўзани ният қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда 

❓Рамазонда тухум ейиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўза тутган одам кун бўйи дам олиб ёки вақтни ухлаб ўтказса бу одамнинг рўзаси қай даражада қабул бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда 

❓Рўзадорга ифтор қилиб берилса, рўзадор савобича ажрга эришиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Саҳарликни кечиктириш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзага саҳарликдан аввал ният қилинадими ёки кейин?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Мен билмасдан ўн минут аввал рўзамни очиб қўйибман, бунинг ҳукми қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда 

❓Ғусл вожиб бўлган киши вақт оз бўлса биринчи ғусл қиладими ёки саҳарликми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда 

❓Ифторлик вақти азон айтилгандан кейин бўладими ёки тақвимда белгиланган вақтдами?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда 

❓Рамазонда қандай зикрлар улуғ, кўпроқ айтиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда 

❓Камқонлик касаллиги билан касалланганман 10 йил аввал. Шифокорлар ўшанда рўза тутиш мумкин эмаслигини айтишган. Бу ҳолатда нима қилсам тўғри бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда 

❓Қуёшдан сақловчи воситаларни зийнат учун эмас, қуёшдан ҳимояланиш учун фойдаландим. Бу рўзани бузадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон ойида туғилган фарзандларга хослаб исм қўйиш шартми? Масалан, Рўзивой ёки Рамазон сингари исмларни.
💬 ЖАВОБ: Бу ерда 

❓Рўзадор одам чанқаган вақтида оғзига сув олиб ютмасдан ғарғара қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Олов теккан нарса билан оғиз очиш мумкинмас дейишади шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда 

❓Мен қурилиш бўёқлари билан иш қиламан. Уни ҳиди рўзани очмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда 

❓Саҳарлик вақтидан сўнг, муаззин азон айтади. Бомдод намозини дарҳол ўқиса бўладими ёки озроқ вақт ўтиши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда 

❓Рўзадор одам қон анализи топширса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда 
@Sevaz_Masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari


🌙 “КЕЛИН – ОИЛА ШАЪНИ ВА НАФОСАТИ”
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Sevaz_Masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🚿 ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛГАН ОДАМНИНГ САҲАРЛИК ҚИЛИШИ

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2025
@Sevaz_Masjidi


#Ифторлик     Китоб тумани

Ифторлик
бошланиши: 18:39
🟢Оғиз очиш дуоси (Аудио)

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту.
Бироҳматика ё арҳамар роҳимийн».

Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Амийн!🤲

•••┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈•••
📲 Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga obuna bo‘lishni unutmang!
@Sevaz_Masjidi


Ифтор пайтидаги дуо

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар: «Заҳабаз замаъу ва баталлатил уруқу ва сабатал ажру иншааллоҳ», яъни «Гуноҳ кетди, томирлар ҳўлланди ва, иншааллоҳ, ажр собит бўлди», дер эдилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.


Шарҳ: Ифтор пайтида дуо тўсиқсиз қабул бўлиши маълум ва машҳур. Ушбу ва ундан кейин келадиган ривоятлардаги дуолар эса оғиз очиш дуоларидир. Шулардан бирини ёдлаб олиб, оғиз очиш пайтида ўқишга одатланилса, жуда ҳам яхши бўлади.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар:

«Аллоҳумма лака сумту ва ала ризқика афторту», яъни «Эй бор Худоё, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим», дер эдилар».

Абу Довуд ва Табароний ривоят қилишган.


Табаронийнинг лафзида:

«Бисмиллаҳи. Аллоҳумма лака сумту ва ала ризқика афторту», яъни «Бисмиллаҳи. Эй бор Худоё, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим», дейилган.

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Муозникида ифтор қилдилар ва сўнгра:

«Афтора индакум ас-соимуун ва акала то амакуму ал-аброру ва соллат алайкумул малоика», яъни, «ҳузурингизда рўзадорлар ифтор қилдилар, таомингизни яхшилар едилар ва фаришталар сизга салавот айтдилар», дедилар».

Ибн Можа ривоят қилган.


Шарҳ: Араб ўлкаларида Рамазондан бошқа пайтларда ҳам меҳмондорчилик охирида юқорида зикр қилинган дуони ўқишга одатланишган.

Ушбу ҳадисдан аҳли фазлларни чақириб ифтор қилиш марғуб экани келиб чиқади. Чунки ансорийларнинг Авс қабиласи улуғи Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ саҳобаларни ифторга чақиришлари шунга далолат қилади. Шу билан бирга, бировнинг зиёфатида бўлган шахс унинг ҳақига дуо қилиши кераклиги ҳам чиқади.

Каналимиз манзили👉@Sevaz_Masjidi


Рамазоннинг 11-кунидамиз. Илк ўн кун — раҳмат даҳаси тугаб, иккинчи ўн кунлик — мағфират кунларига етиб келдик. Бу муборак кунларда гуноҳларимизга чин дилдан тавба қилиб, Аллоҳ таолонинг мағфиратини сўраймиз. Чунки бу амалларсиз жаннатга киришимиз мумкин эмас.

Эй Аллоҳим, гуноҳларимизга тавба қилиб, Сенинг мағфиратингни сўраш онларини зое қилмасдан ўтказишни барчамизга насиб эт! 🤲

Каналимиз манзили✔️@Sevaz_Masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴Рўзани бузувчи амаллар

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Каналимиз манзили 👉 @Sevaz_Masjidi


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга унинг ажридек бўлади. Лекин рўзадорнинг ажридан ҳеч нарса камаймайди».

Имом Термизий ривояти.
Каналимиз манзили 👉 @Sevaz_Masjidi


⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

❓Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Қандай амаллар рўзани бузади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди? 
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадорнинг оғзига ёмғир ёки қор парчаси кирса, рўза бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
@Sevaz_Masjidi


#Зикр📿
ЖАННАТ ВОЖИБ БЎЛАДИ

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).

Абу Довуд ривоят қилганлар.

Каналимиз манзили 👉 @Sevaz_Masjidi


Яқийн

📜Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таоло унга денгизни (ўртасидан йўл очиб) ёриб беришини билмаган. У фақат Аллоҳ таоло уни асло ташлаб қўймаслигини биларди...


Изоҳ: Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг маъйиятига  маҳкам боғланиш билан кифояланган эди ва ҳатто нажот қай йўсинда бўлишини билмас эди. Қуръони каримнинг Шуаро сураси, 61- 66 оятлари маъно таржималарига қаранг.
@Sevaz_Masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЗИЁРАТ – ҚАЛБЛАРНИ БИРЛАШТИРАДИ

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

@Sevaz_Masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕰Муборак ой суҳбатлари: Интернет ва ундаги фитналардан огоҳ бўлиш
@Sevaz_Masjidi


#Саҳарлик
#Saharlik

Китоб тумани

Саҳарлик тугаши: 05:36
🔴Оғиз ёпиш дуоси (Аудио)

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

«Навайту  ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ожизона тутаётган рўзаларимизни Ўз даргоҳида қабул айласин!🤲🏻

•••┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈•••
📲 Yaqinlaringizga ham ulashing!

@Sevaz_Masjidi


#ramazon_diabet_şifo_salomat

🌙 РЎЗА ҚАНДЛИ ДИАБЕТ (сахар) КАСАЛЛИГИГА ШИФО БЎЛАДИ

🩺 Доктор Аҳмад Фанжарий айтади: "Рўза тутганда қондаги қанд(шакар) миқдори энг паст даражагача тушади. Бу эса ошқозон ости бези фаолиятини меъёрига келтиради.

Маълумки, ошқозон ости бези инсулин  ишлаб чиқаради. Бу қанд моддасини тиндириб ёғга айлантиради ва тўқималарда тўплайди. Агар ортиқча овқат истеъмол қилинса, ошқозон ости бези фаолияти бузилиб, ўз вазифасини бажара олмайди.

Натижада, қондаги қанд миқдори ортиб, вақт ўтган сари қандли диабет касаллигини пайдо қилади. Ошқозон ости безининг меъёрда ишлаши ва қандли диабет касаллигининг олдини олинишида рўзанинг ўрни беқиёсдир".

Улашинг!👇
@Sevaz_Masjidi


Витр намозидан фориғ бўлгач нима дейилади?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам витр намозини ўқимоқчи бўлсалар, унда “Саббиҳисма роббикал аълаа” ва “Қул я айҳал каафируун” ва “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқирдилар. Салом берганларидан кейин: “Субҳанал маликул қуддуси” деб 3 марта айтиб, учинчисида овозларини кўтарар эдилар.

Имом Насаий ривояти.

Каналимиз манзили 👉 @Sevaz_Masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari


🌙 ҚАЙНОНА ВА КЕЛИН МУНОСАБАТЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Sevaz_Masjidi

Показано 20 последних публикаций.