Савол. Бароат кечаси қандай ибодат қилинади?
Жавоб. Бароат кечаси тонггача ибодат қилиб чиқиш солиҳларнинг амалидир. “Ширъат ал-ислом” китобининг шарҳида бароат кечаси энг ози 2 ракъат намоз ўқишни, кўпи эса 1000 ракъат намоз ўқимоқни тавсия қилинган. Кўп солиҳ зотлар ва раббоний олимлар эса 100 ракъат намоз ўқишни одат қилганлар.
Демак, бароат намозининг энг ози икки ракъат, энг кўпи минг ракъат, ўртачаси юз ракъатдир. Ҳаммаси нафл ҳисобланади, ихтиёрий намоз. Хоҳлаган ўқийди, ўқий олмаганга гуноҳ бўлмайди. Икки ракъат-икки ракъат қилиб ўқилади. Намозга “Икки ракъат бароат намозини ўқишни ният қилдим”, деб ният қилинади. Ҳар икки ракъатдан сўнг “аттаҳийёт”, саловат ва дуолардан кейин икки томонга салом берилиб, яна туриб ният қилиб ўқилаверади. Азон ва иқомат такбири айтилмайди.
Бароат кечаси икки ракъат намоз ўқиган ўтмишдаги улуғ қорилар ҳар бир ракъатда замсурага 200 оятдан, жами 400 оят ўқишган эканлар.
Бароат намозини 100 ракъат қилиб ўқимоқчи бўлганларга ҳар ракъатида замсурага “Оят ал-курсий” бир марта ва “Инна анзалнаҳу…” (“Қадр” сураси) бир марта ҳамда “Қул ҳуваллоҳу аҳад” (“Ихлос” сураси) уч марта ўқиш тавсия қилинган (Саййид Ализода. Шарҳ Ширъат ал-ислом. – Истанбул: Дари Саодат, 1898. – Б. 134).
Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу ривоят қилишларича, у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бароат кечаси 14 (ўн тўрт) ракъат намоз ўқиганларини кўрган эканлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни ўқиб бўлганларидан кейин ўтириб 14 марта “Фотиҳа” сурасини ўқиганлар, 14 марта “Ихлос” сурасини ўқиганлар, 14 марта “Фалақ” сурасини ўқиганлар, 14 марта “Носс” сурасини ўқиганлар. Сўнг “Оят ал-курсий”ни бир марта ўқиганлар ва “Тавба” сурасининг 128-оятини ўқиганлар:ЛАҚОД ЖА-АКУМ РОСУЛУН МИН АНФУСИКУМ АЗИЗУН АЛАЙҲИ МА АНИТТУМ, ҲАРИСУН АЛАЙКУМ, БИ-Л-МЎЪМИНИНА РОУФУ-Р РОҲИЙМ”
“Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан (ҳидоят топишингиз билан) қизиқувчи, мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келди” (Тавба, 128).
Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу дарҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни ва оятларни ўқиб тугатганларидан кейин мен бу ишнинг сабабини ва намоз ҳақида сўрадим, деганлар. Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилганлар:
مَنْ صَنَعَ مِثْلَ الَّذِي رَأَيْتَ كَانَ لَهُ كَعِشْرِينَ حَجَّةً مَبْرُورَةً، وَصِيَامُ عِشْرِينَ سَنَةً مَقْبُولَةً، فَإِنْ أَصْبَحَ فِي ذَلِكَ الْيَوْمِ صَائِمًا كَانَ لَهُ كَصِيَامِ سَنَتَيْنِ سَنَةٍ مَاضِيَةٍ، وَسَنَةٍ مُسْتَقْبَلَةٍ
“Кимки кўрганингдек ишни қилса, йигирмата мақбул ҳажни адо қилгандек ва йигирмата мақбул рўзани тутгандек бўлади. Шу куни тонг отганда, рўзадор бўлса, унга икки йиллик – ўтган ва келаси йили рўза тутгандек савоб бўлади” (“Шуаб ал-имон”, 3/3841).
Бароат кечасида “Духон” сурасини тўлиқ ўқиш тавсия қилинган. Чунки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деб марҳамат қилганлар:
مَنْ قَرَأَ حَمْ الدُّخَانَ فِي لَيْلَةٍ أَصْبَحَ يَسْتَغْفِرُ لَهُ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ
“Кимки кечасида “Духон” сурасини ўқиса, эрталабгача унинг учун етмиш минг фаришта истиғфор айтиб чиқади” (Термизий, 5/2888).
Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилишларича, Жаброил алайҳиссалом бароат кечасида ман бу дуони ўқишни махсус ўргатганлар (“Шуаб ал-имон”, 3/3837). Уни саждада ёки намозларни ўқиб бўлгандан кейин айтса бўлади:
اَللَّهُمَّ إِنِّى أَعُوذُ بِعَفْوِكَ مِنْ عِقَابِكَ، وَأَعُوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْكَ، جَلَّ وَجْهُكَ، لَا أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيْكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيْتَ عَلَى نَفْسِكَ
“АЛЛОҲУММА, ИННИЙ АЪУЗУ БИ-АФВИКА МИН ИҚОБИКА, ВА АЪУЗУ БИ-РИЗОКА МИН САХАТИКА, ВА АЪУЗУ БИКА МИНКА, ЖАЛЛА ВАЖҲУКА, ЛА УҲСИЙ САНОАН АЛАЙКА АНТА КАМА АСНАЙТА ЪАЛА НАФСИКА!”.
“Эй Аллоҳ! Мен сенинг авфинг билан азобингдан паноҳ сўрайман. Сенинг ризонг билан ғазабингдан паноҳ сўрайман. Сенинг ўзингдангина паноҳ сўрайман. Сен буюксан! Сенинг ўзингга сано айтганингдек мен сенга сано айта олмайман”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бароат кечаси яна мана бу дуони ўқиганлари нақл қилинган (“Шуаб ал-имон”, 3/3838):