📣🆕 Тадбиркорларни хурсанд қиладиган Президент фармони имзоланди
“Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-184-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди
🖥 Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:
➡️ Sellerman.uz | Uzum, Ozon va boshqalar
“Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-184-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди
🖥 Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:
➖ жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади;
➖ “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади.
⚙️ Электрон тизимда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
✅ Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.
❌ 2025 йил 1 январдан қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади:
➖ фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш;
➖ мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш;
➖ ходимлар сонини яшириш.
❗️ 2025 йил 1 мартдан бошлаб судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, давлат божи биринчи инстанция судида – 70 фоизи, апелляция ва кассацияда – 30 фоизи қайтариб берилади.
⚡️ Фармон билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартиби жорий этилади.
➡️ Бунда текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда, текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида Бизнес-омбудсман хабардор этилади.
➡️ Sellerman.uz | Uzum, Ozon va boshqalar