РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси жорий йилнинг 17 декабрь куни Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасида юз берган бахтсиз ҳодиса бўйича тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қонунчиликда белгиланган тартибга асосан воқеа жойида портлаш ва ёнғин техникавий экспертиза ишларини олиб бораётганлигини маълум қилади. Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг 2024 йил 20 декабрдаги депутатлик сўрови қўмитага келиб тушган бўлиб, сўровга ўрнатилган тартиб ва белгиланган муддатда тушунтириш ҳамда жавоб берилади.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Ахборот хизмати