Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаёт синовлари
Вужудим чулғайди бир оғриқ,
Аллақандай тушуниксиз ғам.
Йиғламоқдан ўзимни базўр,
Тиярман лек, бўғзимда алам.
Тумандек қоп-қора изтироб
Ҳукм ўқир юрагим ғашлаб
Кечиб кетгим келар баридан,
Лек нимадир туради ушлаб.
Қадам ташлаб чиқаман аста
Билмасман, дил тортар қаёққа.
Олисгами ё кимсасиз чўл,
Юролмасман аммо ҳеч ёққа.
Ниманидир йўқотгандекман
Ва борарман ненидир излаб.
Ҳуввилаган ҳовлидек маюс,
Дил дийдиё қилади бўзлаб.
Недан аламзадасан юрак??
Ғам майин ичарсан сипқориб,
Қалбим чўқир қора қузғунлар
Умидларим саробга қориб.
Ҳаёт, сенинг синовларингни
Енголмадим, етар, чарчадим
Учиб кетай олис-олисга
Қаҳратонларингдан қақшадим.
Кетай ҳеч нимага қарамай,
Тайёрланай баландпарвозга
Мени кутар қандайин қисмат?
Ғамим унут бўлсин бир озга.
Қаердандир бир тола нур,чўғ,
Юрагимда бошлар ғалаён,
"Ҳаётингни чиқарма издан,
Сабр қилгин, барига инсон!"
Имконсиз, иложсиз ўйлардан,
Қутулгандек бўламан, яна.
Юрагимга кириб рўшнолик,
Умид, орзу қилар тантана!
✍ Дилбаҳор🌹
Вужудим чулғайди бир оғриқ,
Аллақандай тушуниксиз ғам.
Йиғламоқдан ўзимни базўр,
Тиярман лек, бўғзимда алам.
Тумандек қоп-қора изтироб
Ҳукм ўқир юрагим ғашлаб
Кечиб кетгим келар баридан,
Лек нимадир туради ушлаб.
Қадам ташлаб чиқаман аста
Билмасман, дил тортар қаёққа.
Олисгами ё кимсасиз чўл,
Юролмасман аммо ҳеч ёққа.
Ниманидир йўқотгандекман
Ва борарман ненидир излаб.
Ҳуввилаган ҳовлидек маюс,
Дил дийдиё қилади бўзлаб.
Недан аламзадасан юрак??
Ғам майин ичарсан сипқориб,
Қалбим чўқир қора қузғунлар
Умидларим саробга қориб.
Ҳаёт, сенинг синовларингни
Енголмадим, етар, чарчадим
Учиб кетай олис-олисга
Қаҳратонларингдан қақшадим.
Кетай ҳеч нимага қарамай,
Тайёрланай баландпарвозга
Мени кутар қандайин қисмат?
Ғамим унут бўлсин бир озга.
Қаердандир бир тола нур,чўғ,
Юрагимда бошлар ғалаён,
"Ҳаётингни чиқарма издан,
Сабр қилгин, барига инсон!"
Имконсиз, иложсиз ўйлардан,
Қутулгандек бўламан, яна.
Юрагимга кириб рўшнолик,
Умид, орзу қилар тантана!
✍ Дилбаҳор🌹