Репост из: 📜🎙 Mirzayeva Guli ijodi 🥀🥀
ФАРИШТАМ УЧУН.
Бу қандайин бахтли, қувончли туйғу,
Чақалоқ йиғиси, тутар оламни.
Ичимга тушьгандай, бир даста оғу,
Тия олмай қолдим, кўзда жоламни.
Дунё юзин кўрди, жажжи фаришта,
Кулгусини кўриб, кўзлар қувнайди.
Аллоҳим омадин, бергин ҳар ишда,
Она юрагидан, қўшиқ куйлайди.
Кўзлари милтиллаб, ёнар юлдуздай,
Бу икки юлдузлар, мудом порласин.
Юзлари ёришар, мисли кундуздай,
Бахт иқбол кел дея, ўзи чорласин.
Отасининг бўлар, номуси ори,
Меҳрибон саришта, митти қизалоқ.
Онанинг ёнида, ёрдамчи бори,
Оламга илк назар, сольган чақалоқ.
Уйимизда янграр, шу кундан алла,
Барчанинг қувончи, кўзда мужассам.
Сўзлар ҳам таралар, куй қўшиқ ялла,
Оламнинг бор бахти, унда бўлган жам.
Аммалик бахтини, берибсан менга,
Ўзинга беҳисоб, шукур Аллоҳим,
Илтижо қилайин, туну кун сенга,
Умрин узоқ қилгин, Раббим илоҳим.
✍Гули Мирзаева.
@Guli_Mirzayeva_ijodi
Бу қандайин бахтли, қувончли туйғу,
Чақалоқ йиғиси, тутар оламни.
Ичимга тушьгандай, бир даста оғу,
Тия олмай қолдим, кўзда жоламни.
Дунё юзин кўрди, жажжи фаришта,
Кулгусини кўриб, кўзлар қувнайди.
Аллоҳим омадин, бергин ҳар ишда,
Она юрагидан, қўшиқ куйлайди.
Кўзлари милтиллаб, ёнар юлдуздай,
Бу икки юлдузлар, мудом порласин.
Юзлари ёришар, мисли кундуздай,
Бахт иқбол кел дея, ўзи чорласин.
Отасининг бўлар, номуси ори,
Меҳрибон саришта, митти қизалоқ.
Онанинг ёнида, ёрдамчи бори,
Оламга илк назар, сольган чақалоқ.
Уйимизда янграр, шу кундан алла,
Барчанинг қувончи, кўзда мужассам.
Сўзлар ҳам таралар, куй қўшиқ ялла,
Оламнинг бор бахти, унда бўлган жам.
Аммалик бахтини, берибсан менга,
Ўзинга беҳисоб, шукур Аллоҳим,
Илтижо қилайин, туну кун сенга,
Умрин узоқ қилгин, Раббим илоҳим.
✍Гули Мирзаева.
@Guli_Mirzayeva_ijodi