Грипп ва ўткир респиратор инфекцияларини олдини олишда қуйидагиларга амал қилиш муҳим ҳисобланади:〽️Шахсий гигиена:
Қўлларни тез-тез ювиш, шахсий буюмларни (тиш чўткаси, стакан, чойшаб ва бошқа шахсий буюмларни) баҳам кўрмаслик.
📌Иммунитетни мустаҳкамлаш:
📌Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш.
📌Тўғри овқатланиш.
📌Етарли уйқу.
📌Жисмоний фаолият иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
🪩Витамин Д, С ва бошқа муҳим витаминлар иммунитетни мустаҳкамлайди.
❌Касаллик тарқалишининг олдини олиш учун ижтимоий тадбирларни чеклаш керак.
💉Гриппга қарши эмлаш грипп вирусидан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
‼️Эслатма: Грипп ва ўткир респиратор инфекцияларини олдини олишда энг муҳим нарса - бу шахсий гигиена ва иммунитетни мустаҳкамлаш саналади.
Ушбу чора-тадбирларга амал қилиш орқали ўзингиз ва яқинларингизни касалликлардан ҳимоя қилишингиз мумкин.Санэпидқўмита Ахборот хизмати
Telegram| Instagram| Facebook| Youtube