⚡️Грипп энг кенг ва тез тарқаладиган ўткир юкумли касаллик бўлиб, деярли дунёнинг барча мамлакатларида учрайди. Бу касаллик учун мавсумийлик хос бўлиб, у асосан куз ва қиш ойларида кузатилади. Грипп касаллиги кўрсаткичлари кўтарилиши йилнинг ноябрь - март ойларига тўғри келади.
🔗Маълумотларга кўра, гриппга қарши эмлаш жиддий асоратлар хавфини камайтириш ва олдини олишнинг энг яхши усули ҳисобланади. Грипп ҳомиладор аёллар, кексалар ва ёш болалар учун хавфлидир. Гриппга қарши эмлаш 50 йилдан ортиқ вақт давомида қўлланилган ва унинг хавфсизлиги вақт синовидан ўтган. Вакцинанинг ўзи тирик вирусни ўз ичига олмайди ва гриппга олиб келиши мумкин эмас. Вакцинани олиш ҳеч қачон кеч эмас, ҳатто вирус аллақачон айланиб юрган бўлса ҳам. Эмлаш гриппга қарши ўзига хос иммунитетни шакллантиришга олиб келади ва иммуностимулятор таъсирга эга. Ҳимоя таъсири 8-12 кундан кейин пайдо бўлади ва 6 ой ёки ундан кўпроқ давом этади.
🔖Айни кунларда Фарғона вилояти аҳолиси ўртасида грипп ва ўткир респиратор касалликлар тарқалишини олдини олиш, эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан ажратилган 94500 доза "Гриппол плюс" вакцинаси билан ҳудудлардаги мактабгача таълим муассасаларида бепул эмлаш ишлари амалга оширилмоқда.
@sanepidqomita_fargona