Ўзбекистон Республикасига психотроп моддаларни божхона назорат постлари орқали олиб кириш ва олиб чиқиш маълум бир шартларда йўл қўйилади. Яъни айрим воситалар ва моддаларга рухсат берилса, баъзилари тақиқланади. Бундай воситалар ва моддалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 330-сон қарори билан тартибга солинган.
“Новосибирск-Самарқанд” авиарейси билан учиб келган фуқаро “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида, унинг багаж сумкаси божхона ходимлари томонидан кўздан кечирилади.
Натижада шахснинг багаж сумкасидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 30 дона “Феназепам 1 мг” номли психотроп таблеткалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.