Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида байрамлар арафасида аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида савдо ярмаркаларининг ташкил этилиши анъанага айланган.
Ушбу анъанага мувофиқ, Янги йил байрами муносабати билан вилоят божхона бошқармасида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилди.
Ярмаркада божхона ходимлари, фахрийлар, 33-сон мактаб ўқитувчилари ҳамда “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ходимлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозор ва дўконлардан арзон нархларда сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар. Расталардан мол ва парранда гўшти, мева, сабзавотлар, ун, гуруч, ёғ, кийим-кечак ва шу каби 30 га яқин маҳсулотлар жой олди.
Байрам дастурхонимизни нози-неъматларга тўлдириб янги йилни қарши олишимиз, тўкин-сочинликда нишонлашимиз учун бошқарма раҳбарияти томонидан озиқ-овқат ярмаркасининг ташкил этилиши барча ходимлар учун айни муддао бўлди.