#Диққат
🔞⚠️
Туркияга жинсий аъзоларида қуйма олтин олиб киришга уринган Ўзбекистонлик аёллар қўлга олингани айтилмоқда 😨😱
Измир (Туркия) аэропортида полиция БААдан мамлакатга учиб келган олти нафар Ўзбекистон фуқаросини ушлади. Турк матбуоти хабарига кўра, Контрабандага қарши кураш бошқармаси аёллар олтинни ноқонуний олиб ўтишга уринишлари ҳақида олдиндан маълумотга эга бўлган. 2 октябрь куни улар аэропортдан чиқишда ушланди, шунингдек, уларни машинада кутиб олгани келган эркак ҳам ушланган.
Машина ва йўловчиларни тинтув қилиш пайтида ҳар бири 110 граммдан бўлган 82 та олтин қуйма, 18 та ўйин консоли ва контроллери (Playstation), шунингдек, 3 та смартфон мусодара қилинди. Қўшимча текширувдан сўнг аёлларнинг жинсий аъзоларида яна ҳар бири 110 граммдан иборат 84 та олтин қуйма жойлангани маълум бўлди. Туркия суди қарорига кўра жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Йўловчиларнинг жинсий аъзоларидан умумий оғирлиги 9 кг 240 грамм бўлган барча қуймалар олиб ташланди. Шундай қилиб,
ҳар бир аёл ўзида бир ярим килограммдан сал кўпроқ олтин олиб юрган.
Умумий оғирлиги 18 килограмм 500 грамм бўлган 166 та олтин қуйманинг умумий бозор қиймати 55 миллион турк лирасини (ёки 1,5 миллион долларни) ташкил этди. Курьер аёллар ва уларни кутиб олган эркак Измир суди томонидан қамоққа олинган.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг👉
https://t.me/samarqand_samarqandliklar_TV