Психологик травмалари бор одам агар уларни бартараф қила олмаса, яхшиси, оила қурмагани, оила қурса ҳам бола кўрмагани маъқул. Йўқса, ўзидаги травмаларни боласига мерос қилиб қолдириши мумкин. Чунки шундоқ ҳам ҳаётдан бахт топа олмаётганлар етарлича. Ҳа, ҳаётдан бахт топа олиш руҳият билан боғлиқ. Травмалар эса бунга йўл бермайди.