*ДУО*
НИКОҲ КЕЧАСИДА
Аёлига илк бор йўлиққанда, унинг пешонасига қўлни қўйиб:
بَارَكَ اللهُ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِنَّا فِي صَاحِبِهِ
«Барокаллоҳу ликулли вааҳидим-миннаа фии соҳибиҳи», деб айтмоғи маҳбуб амалдир.
Маъноси: «Аллоҳ ҳар биримизни ўз жуфтига баракали қилсин».
Ва бу билан бирга қуйидаги ҳадисдаги дуони ҳам қўшиб айтади:
* Амр ибн Шуҳайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз бирор хотинга уйланадиган бўлса ёки бирор хизматкор сотиб оладиган бўлса,
اَللَّهُمَّ إِنِّي أَسْألُكَ خَيْرَهَا وَخَيرَ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيهِ
«Аллоҳумма инний ас`алука хойраҳаа ва хойра маа жабалтаҳаа ъалайҳи. Ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа жабалтаҳаа ъалайҳи», деб айтсин», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан унинг яхшисини ва унга халқ қилган нарсангнинг яхшисини сўрайман. Ва унинг ёмонидан ва унга халқ қилган нарсангнинг ёмонидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».
Абу Довуд, Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти.
___
НИКОҲ КЕЧАСИ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗ
عَنْ سَلْمَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: إِذَا تَزَوَّجَ أَحَدُكُمُ امْرَأَةً فَكَانَ لَيْلَةَ الْبِنَاءِ فَلْيُصَلِّ رَكْعَتَيْنِ، وَلْيَأْمُرْهَا فَلْتُصَلِّ خَلْفَهُ رَكْعَتَيْنِ، فَإِنَّ اللهَ جَاعِلٌ فِي الْبَيْتِ خَيْرًا. رَوَاهُ الْبَزَّارُ
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ ﷺ: «Қачон бирингиз бирор аёлга уйланса, қўшилиш кечасида икки ракъат намоз ўқисин, ун(келин)га ҳам ортида икки ракъат намоз ўқишини айтсин. Албатта, Аллоҳ уйда яхшиликни (пайдо) қилувчидир».
(Баззор ривоят қилган.)
Албатта, бу каби намозлар хайрга, баракага, яхшиликка сабаб бўлиши турган гап. Мусулмон инсон учун намоз унинг ҳаётидаги энг азиз нарсадир.
Изоҳ: Икковлари биргаликда – куёв имом бўлиб, келин орқада иқтидо қилиб – икки ракъат намоз ўқисалар, жуда ҳам яхши бўлади. Ҳар ким ўзи ўқиса ҳам бўлаверади.
____
Никох кечаси ўқиладиган
икки дуо
Бисмиллаҳ...» айтиб
«Роббана ҳаблана мин азважина ва зуррийятина қуррота аъюнин важъална лил-муттақийна имама».
«Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин» (Фурқон сураси, 74-оят)
Завжаси билан бирга бўлишдан олдин
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз ўз аҳли ҳузурига келиб (жимоъ қилишни хоҳлаб)
بِسْمِ اللهِ، اَللَّهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا
«Бисмиллаҳи, Аллоҳумма жаннибнаш шайтоона ва жаннибиш-шайтоона маа розақтанаа», деса, ўрталарида бола бўлиб қолса, унга у (шайтон) зарар бера олмайди», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳнинг исми ила, Аллоҳим, бизни шайтондан ва шайтонни Сен бизга ризқ қилиб берган фарзандимиздан йироқ қилгин».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
@Eslatdik