2024 йил 20 декабрь куни Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖ ўртасида «Маҳалла еттилик аъзоларининг табелини юритиш тизимини ишлаб чиқиш» ва «Маҳаллаларда инвентаризация ўтказиш ахборот тизимини яратиш» юзасидан шартнома имзоланган.
Мазкур 890 млн сўмлик давлат хариди ҳеч қандай очиқ танлов ва тендерлар ўтказилмай, тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли билан амалга оширилган. Бунга «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖнинг Давлат харидлари электрон тизимида «Ягона етказиб берувчилар реестири»га киритилгани сабаб бўлиши мумкин.
«Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖнинг ягона таъсисчиси ва раҳбари Музафаров Саидакром Сухбатович ҳисобланади. У бир вақтнинг ўзида «UNICON-SOFT» МЧЖ бош директори ўринбосари лавозимида ҳам ишлайди.
«UNICON-SOFT» МЧЖнинг 75 фоизи «PROSOFT» МЧЖга, 25 фоизи эса Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли. «UNICON-SOFT» МЧЖ ўзининг «ўтмишдаги отаси» — Рақамли технологиялар вазирлиги таркибидаги «UNICON.UZ-Фан-Техника ва Маркетинг Тадқиқотлари Маркази» МЧЖ билан ҳозирги кунда ҳам айни бир манзилда фаолият юритади.
Чуқур ўрганишлар давомида «UNICON-SOFT» МЧЖ ва «UNICON.UZ-Фан-Техника ва Маркетинг Тадқиқотлари Маркази» МЧЖ билан боғлиқ қизиқ маълумотлар аниқланган. Аммо бу мавзудан чалғимаслик учун уларга кейинги мақолаларда алоҳида тўхталиш лозим деб топилди.
Хулоса қилиб айтганда, бу ерда тушунарсиз ҳолат шундаки, «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖ қандай қилиб ва қайси асосларга кўра «Ягона етказиб берувчилар реестири»га киритилган? Унинг амалдаги қонунчиликка мувофиқ ягона етказиб берувчи сифатида тан олинишига оид маълумотларни очиқ манбалардан топишнинг имкони бўлмади. Агар ёпиқ қарорлар билан унга шундай мақом берилган бўлса, бундай қарорларнинг нархи қанча? Албатта, бу савол риторик.
Лекин ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси ўз муносабатини билдириши ва «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖ билан бир қатор давлат ташкилотлари ўртасида тузилган тўғридан-тўғри шартномаларни ўрганиб чиқиши лозим.
@revizor_uzb