«Ўзбекистон почтаси» АЖ учун франчайзинг моделини ишлаб чиқиш, бозор таҳлили, маркетинг материалларини тайёрлаш ва комплекс лицензия шартномасини ишлаб чиқиш бўйича бошланғич қиймати 169,5 млн сўм бўлган танлов ўтказилган.
Танлов натижаларига кўра, энг паст нарх — 160 млн сўм таклиф этган «MURAT AZAMOV CONSULTING» МЧЖ танлов ғолиби, иккинчи иштирокчи «BEST FRANCHISE» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.
Бир қарашда танлов натижалари рақобатга асосланган бўлиб кўринса-да, иштирокчилар ўртасида аффилланганлик алоқаси мавжудлиги эҳтимоли танловнинг шаффофлигига шубҳа уйғотади.
Хусусан, «MURAT AZAMOV CONSULTING» МЧЖнинг ягона таъсисчиси Азамов Элмурод Хазратқулович бир вақтнинг ўзида «LYNKS PROPERTY M» МЧЖда 40% улушга эгалик қилади.
Шу билан бирга, «LYNKS PROPERTY M» МЧЖнинг раҳбари Қурбонова Диана Казбековна бир вақтда «BEST FRANCHISE» МЧЖнинг ҳам раҳбари ва ягона таъсисчиси ҳисобланади.
@revizor_uzb