Фарғонада тўрт киши фастфуддан заҳарландиФарғона вилояти Ўзбекистон туманида тўрт киши овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда Cанэпидқўмита хабар берди.
Қайд қилинишича, 6 ноябр куни туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлимига 4 нафар бемор ошқозон-ичак фаолияти функциясининг бузилиши ташхиси билан ётқизилган. Хабарномага асосан Cанэпидқўмита ходимлари томонидан санитария-эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилган.
Суриштирув давомида беморларнинг 2 нафари 5 ноябр куни тушлик вақтида Ўзбекистон тумани Яйпанбозорбош маҳалласидаги фаст-фуд шохобчасида хот-дог истеъмол қилгани, яна 2 нафари Оқтепа маҳалласидаги фаст-фуд шохобчасида хот-дог истеъмол қилгани аниқланган.
Беморларнинг умумий ҳолати қониқарли экани таъкидланмоқда.
Ҳолат юзасидан Санэпидқўмита мутахассислари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Каналга уланинг:👉@realist24uz