❗️Хизмат сафарида бўлган вақтда иш ҳақи ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб тўланадими, ёки оклад бўйичами?
Кўряпмизки, айни шу савол атрофида турлича қарашлар бор: ➖айрим иш берувчилар хизмат сафарида бўлган вақти учун ходимга ўртача иш ҳақи тўласа, баъзи иш берувчилар ходимнинг штат жадвалидаги лавозим маошидан келиб чиқиб тўламоқда.
Маълумот учун айтиб ўтаман, ўртача иш ҳақини ҳисоблашда оклад билан бирга, бошқа тўловлар (устама, иш ҳақига қўшимча, мукофот ва бошқа тўловлар) ҳам эътиборга олинади. Лавозим маоши бўйича ҳисоблаганда эса, бу тўловлар қўшилмайди. Табиийки, ўртача иш ҳақи бўйича тўланиши ходимга фойда, сабаби, сумма кўпроқ чиқади.
Хўп, асосий масалага қайтамиз. МК 280-моддасида иш берувчи ходим хизмат сафарида бўлган даври учун кафолатли тўловларни амалга ошириши шартлиги кўрсатиб ўтилган.
МК 279-моддасида эса, кафолатли тўловлар ходим меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод қилинган ёхуд ўз ихтиёрига зид тарзда ишлаш имкониятидан маҳрум бўлган вақт учун ўртача иш ҳақи ёки тариф ставкаси (маош) миқдоридаги пул тўлов эканлиги кўрсатилган.
Демак, ходимнинг хизмат сафарида бўлган даврда (иш кунларида) унга тўланадиган иш ҳақи кафолатли тўлов ҳисобланади ва кафолатли тўловлар ўртача иш ҳақи ёки тариф ставкаси (маош) миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади. Хўш, жавоб чиқдими? “Ўртача иш ҳақи ёки тариф ставкаси (маош)”. Йўқ, бу ердан аниқ жавоб чиқмади. Юқоридаги қоидада “қайси бирини қўллаш учун, бошқа қонунчилик ҳужжатларига қара” демоқчи.
Мазкур Низомнинг 12-бандида “хизмат сафарига юборилган ходимни хизмат сафарида бўлган муддатида ва йўлда бўлган муддатда иш жойи (лавозими), меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимдаги ходимлар учун ўртача иш ҳақи сақланиб қолади” дейилган. Бундан ташқари, 12-банднинг 2 ва 3-қисмларида ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга ҳам ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб иш ҳақи тўланиши кўрсатилган.
❗️Эътибор беринг, бу Низомда ишбай ва ўриндошлик бўйича ишлайдиганлардан ташқари бошқа ходимлар учун ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб иш ҳақи тўланиши кўрсатилмаган.
Демак, бу қоидага кўра, хизмат сафари даврида ўртача иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қилиш фақат ишбай асосида ишлаётган ходимларга ва ўриндошлик бўйича ишлаётган ходимларга тегишли.
Шундай экан, вақтбай тизимида ва асосий бўлиб ишлаётган ходимлар (асосан, сизу биз)хизмат сафарида бўлганда, уларнинг бу даврдаги иш ҳақи ўртача иш ҳақи бўйича эмас, балки лавозим маошидан келиб чиқиб ҳисобланади.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Ўша бошқа қонунчилик ҳужжатига, тўғрироғи, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 424-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисида”ги Низомга қараймиз.