***
Ошиқларнинг ҳаловати маҳшар бўлди,
Борар жойи саодати маҳшар бўлди.
Бу дунёда жондан кечиб, Ҳаққа етиб-
Ҳуш бўйлари-таровати маҳшар бўлди.
Ҳақ амрини ёрон этди, тақво кечди,
Зокир тиллар фароғати маҳшар бўлди.
Ғафлат тўлган дундан ўтар, Дўстни тутар,
Сиддиқларнинг садоқати маҳшар бўлди.
Тунлар бедор, бўлиб зор-зор, ишқда бемор,
Топажаги ҳаловати маҳшар бўлди.
Умр бўйи дилда тутган, севиб кутган,
“Сарвари дил” шафоати маҳшар бўлди.
Эй, Раҳимжон! Ошиқ бўлгин, Ишқ-ла тўлгин
Ошиқларнинг даромади маҳшар бўлди.
Раҳимжон Али.
2013 йил.
https://t.me/Rahimjon_Aliy