Вилоят ҳокими Қамаши туманида бўлди
Шу кунларда вилоятимиз бўйлаб қишлоқ хўжалигида "Долзарб 15 кунлик" тадбирлари амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳудудларда бўлиб, белгиланган вазифалар ижроси билан танишиб бормоқда.
Ҳозирда ушбу майдонларни маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, зарур агротехник тадбирлар олиб борилмоқда. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги дала майдонлари ва аҳоли томорқасидан қўшимча даромад олиш мақсадида белгиланган вазифалар юзасидан бажарилган ишлар билан танишилди.
Қишлоқ хўжалигида сув сарфини камайтириш мақсадида республикмиз бўйлаб фермер ва деҳқон хўжаликлари фойдаланувида бўлган ариқ ва каналларни бетонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 2025 йил давомида Қамаши туманида 195 км ички ариқлар бетонлаштирилиши белгиланган.
Муротжон Азимов "Яшил макон" лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишларни ҳам кўздан кечирди. Тумандаги Сарбозор маҳалласида 3,5 гектар майдонда "Ёшлар боғи" барпо бўлмоқда. Бу жойда ёшлар дам олиши учун шароит яратиш, кўчма кутубхоналар ташкил қилиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, вилоят раҳбари балиқчилик ва паррандачиликни ривожлантириш бўйича туманнинг имкониятларини ҳам ўрганди. Сув омборлари, балиқ етиштириш ҳавзалари қурилиши ва "Қамай" маҳалласидаги “Тўқбой” коллекторлар тизимида ўрдак боқиш учун тайёргарлик ишларининг бориши ҳам кўздан кечирилди.
📸 М.Комилов.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X

Қамаши туманида ҳам ўрганишлар қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлардан бошланди. 2025 йил ҳосили учун туманда 10 450 гектар майдонда ғалла экилиб, парвариш қилинмоқда.