САЪД ВА АБУ ЖАҲЛ
Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳу Маккага умра учун келиб, илгариги дўсти Умайя ибн Салафнинг хонадонига тушди. Чунки Умайя қачон савдо ишлари билан Шом шаҳрига борса, қайтишда албатта Мадинага кириб Саъд хонадонига тушиб ўтарди. Саъднинг мусулмон бўлиши ва тавоф учун қарор қилганини эшитиб юраги сиқилди ва Маккада Саъдга мушриклардан бирортаси озор беришни ўйлаб қаттиқ ташвишланди. Шунинг учун кун оғиб одамлар сийраклашганда кўчага чиқишни тавсия қилди.
Саъд Каъбани тавоф қилар экан, Абу Жаҳл келиб сўраб қолди:
– Ким бу – Каъбани хотиржам тавоф қилаётган?!
– Мен – Саъдман! – жавоб берди Саъд.
– Сенлар Муҳаммадга ва унинг асҳобига ўз юртларингдан паноҳ бериб, энди ўзинг бемалол, хотиржам тавоф қилишга келдингми?!
– Ҳа!
Иккиси низолашиб қолди. Шунда Умайя ўртага тушди:
– Абу Ҳакамга овозингни кўтарма! У водий аҳлининг саййиди бўлади!
– Аллоҳга қасамки, агар йўлимни тўссанг, Шомдан қайтаётган карвонинг йўлини тўсиб қўяман! – деди Саъд.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi