БАА 11-Таҳбир Қуръон мукофотига рўйхатдан ўтишни очиқ деб эълон қилди
«Ал-Айн» нашри хабарига кўра, Ал-Таҳбир номидаги Қуръон фанлари мукофоти котиби Умар Ҳабтур Ал-Дарей танлов виртуал тарзда ўтказилаётганини ва барча ёш гуруҳлари учун очиқ эканлигини маълум қилди.
Мусобақа Қуръон тиловати ва тажвид, энг гўзал тартил, Қуръон тушунчалари, азон, маъруза, маданий мусобақалар, жумладан, оилавий қадриятлар каби турли йўналишларни ўз ичига олади.
Умар Ҳабтурқўшимча қилишича, Амирлик фуқаролари, БААдаги резидентлар ва БААдан ташқаридаги манфаатдор иштирокчилар www.tahbeer.ae расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Рўйхатдан ўтиш формасини тўлдиргандан сўнг улар ўз чиқишлари акс этган видеоклипни юборишлари мумкин. Видеоклип уч дақиқадан ошмаслиги керак деб талаб қўйилган.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook