#Савол_жавоб
Шундай бағишлаш мумкинми?
Савол:
Ассалому алайкум, Устозлар! Аллоҳ илмларингизни бунданда зиёда қилсин. Саволим: 1. Биз оиламиз билан ҳар куни шом намозидан кейин «Воқиъа» ва «Мулк» сураларининг аудиосини қўйиб, ўзимиз китобдан ушбу сураларни ўқиб ўтирамиз. Чунки арабча ўқишни ва тажвид илмларини ҳали тўла ўрганмаганмиз. Шундай қилсак ҳадисларда келган савобларга эришамизми? 2. Ушбу сураларни ўқиб бўлгандан сўнг онам дуоларида ушбу сураларни савобини «Аллоҳ Ўзингга бағишладик, пайғамбарларга, ўтган барча мўминларга бағишладик» деб дуо қиладилар. Ўқилган Қуръонни Аллоҳга бағишлаш қанчалик тўғри?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом!
1) Эришасиз. Нима бўлганда ҳам уйингизда ўша суралар ўқилган ҳисобланади.
2) Бундай дейиш нотўғри. Балки «Аллоҳим бизлардан бунинг қироатини ва эшитганимизни қабул айла, савобларини кўпайтириб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва иймонда ўтган ва қиёматгача иймонда ўтадиган бошқа бандаларинга етказгин» – дейилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook