Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари О.Шамуратов Хўжайли туманида бўлиб, туман Ички ишлар бўлими навбатчи қисм томонидан мурожаатларни қабул қилиш ва чақирувлар бўйича тезкор гуруҳларни йўналтириш фаолияти билан танишди, навбатдаги хизмат олди йўриқномасида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш юзасидан топшириқлар берилди.
Шунингдек, туман Тиббиёт бирлашмасининг қиш мавсумини беталофат ўтказишга шайлиги, қозонхоналарининг узлуксиз ишлаш имкони, тан жароҳати билан боғлиқ беморларни қабул қилиш ва қайд этиш аҳволи ўрганилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф қилинди.