Qosim Shayx | Қосим Шайх


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Навоий шахри

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


«Анави ерда бахт-саодат сотадиган дўкон бор экан» дейишса, одамлар ўша томонга ёпирилиб, уни энг қиммат баҳога ҳам сотиб олишга тайёр. Билишмайдики, чинакам бахт-саодат Аллоҳнинг ҳузуридаги текин саждадир.


💐 Хайрли тонг! 💐

Кунингиз барокатли бўлсин!


«ҲАСБУНАЛЛОҲУ ВА НИЪМАЛ ВАКИЛ»

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!) деган сўзни илк бор Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар».


18.07.2024 йил, Пайшанба
Навоийда намоз кириш вақтлари:
🏙 Бомдод - 03:49
🌅 Куёш - 05:28
🏞 Пешин
- 12:50
🌇 Аср - 17:53
🌆 Шом
- 20:06
🌃 Хуфтон
- 21:41
Навоийда намоз ўқиш учун тавсия этилган намоз вақтлари:
Азон Такбир
Бомдод - 04:00 | 04:50
⏰ Пешин - 12:55 | 13:00
⏰ Аср - 18:05 | 18:10
⏰ Шом - 20:07 | 20:10
⏰ Хуфтон - 21:45 | 21:50

🤲 "Намозни тукис адо этинглар. Албатта, намоз муминларга вактида фарз килингандир"
Нисо сураси, 103-оят.
т


«Кунлар ўтиб боради. Йиллар кетиб боради. (Уларга қўшилиб) биз ҳам ўтиб борамиз. Ҳар бир нарсанинг охири бор. Ҳаёт шу зайлда давом этади. Ё Аллоҳим! Бизни гўзал хотима билан ризқлантир».


Ассалому алайкум
☘️ Хайрли тонг ☘️

Уларнинг мукофотлари Роббилари ҳузуридаги остидан анҳорлар оқиб турган жаннат «адн»дир. У ерда абадул абад қолажаклар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам У зотдан рози бўлдилар. Бу Роббисидан қўрққанлар учундир.
Баййина сураси, 8-оят.


#Ашуро
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини бошқасидан афзал кўриб, соғиниб, Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим».

Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.


15.07.2024 йил, Душанба
Навоийда намоз кириш вақтлари:
🏙 Бомдод - 03:46
🌅 Куёш - 05:26
🏞 Пешин
- 12:50
🌇 Аср - 17:52
🌆 Шом
- 20:09
🌃 Хуфтон
- 21:44
Навоийда намоз ўқиш учун тавсия этилган намоз вақтлари:
Азон Такбир
Бомдод - 04:00 | 04:45
⏰ Пешин - 12:55 | 13:00
⏰ Аср - 18:10 | 18:15
⏰ Шом - 20:12 | 20:15
⏰ Хуфтон - 21:50 | 21:55

🤲 "Намозни тукис адо этинглар. Албатта, намоз муминларга вактида фарз килингандир"
Нисо сураси, 103-оят.
т


Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу айтадилар:

"Эй инсон ҳаддингни бил!
Тижорат аҳли бўлмасанг дўкон очма, ҳол аҳли бўлмасанг оғзингни очма, буюклар мажлисида ҳукм чиқарма, кўрлар бозорида ойна сотма, аҳиллардан бўлмасанг одобингни бил...!"
.


Интернети бир-икки кун узилиб қолса, безовта бўладиган, Қуръон тиловатидан бир-икки кун узилиб қолса, безовта бўлмайдиганлар ҳам бор.


13.07.2024 йил, Шанба
Навоийда намоз кириш вақтлари:
🏙 Бомдод - 03:43
🌅 Куёш - 05:24
🏞 Пешин
- 12:50
🌇 Аср - 17:52
🌆 Шом
- 20:10
🌃 Хуфтон
- 21:46
Навоийда намоз ўқиш учун тавсия этилган намоз вақтлари:
Азон Такбир
Бомдод - 03:55 | 04:40
⏰ Пешин - 12:55 | 13:00
⏰ Аср - 18:15 | 18:20
⏰ Шом - 20:17 | 20:20
⏰ Хуфтон - 21:55 | 22:00

🤲 "Намозни тукис адо этинглар. Албатта, намоз муминларга вактида фарз килингандир"
Нисо сураси, 103-оят.
т


📌Абдуллоҳ ибн Муборак айтадилар, Вуҳайбдан сўрашди:

«Гуноҳ қилувчи кимса ибодат лаззатини тотиши мумкинми?»

Вуҳайб: «(Гуноҳ қилувчини қўйинг) гуноҳ қилишни хаёлидан ўтказган кимса ҳам у лаззатни тотолмайди.»


🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🕌 ЖУМА МУБОРАК!


📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

🤲 Аллоҳ барчамизга ушбу кунни хайрли ва барокатли қилсин!


Бир одамнинг хулқини билмоқчи бўлсанг, ўзидан юқоридагиларга эмас, ўзидан пастдагиларга муомаласини кўргин!


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️

✨ Аллоҳим! Сендан қалбларимизга назар солишингни сўраймиз. Агар унда ғам ёки сиқилишни топсанг, уларни суғуриб ташла. Аҳволимизни шодлик, саодат ва роҳатга ўзгартир.🤲🤲🤲


Ҳакимлар айтади: «Сендан ғазабланса ҳам, бирор ёмонлик қилмаган одам билан дўст бўлавер, чунки ғазаб кишининг асл лойини кўрсатб беради».


Ибн Авн раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Солиҳ амалларинг кўплигига ишонма. Чунки амалларинг қабул бўлганлигини билмайсан. Гуноҳларингдан хотиржам бўлма. Чунки уларнинг мағфират қилингани билмайсан".

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли


🐫 Жумага эрта борганга туя қурбонлик қилганнинг савоби берилади

🕌 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачонки, жума куни бўлса, масжиднинг эшикларидан ҳар бир эшикда фаришталар туради ва келганни ёзадилар. Қачонки имом келса, саҳифаларни ёпиб, зикрни тинглашга келурлар. Эрта борувчи худди туя қурбонлик қилган кабидир. Сўнгра, худди қорамол қурбонлик қилган каби. Сўнгра, худди қўчқор қурбонлик қилган каби. Сўнгра, худди товуқ қурбонлик қилган каби. Сўнгра, худди тухум қурбонлик қилган каби", дедилар

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли


09.07.2024 йил, Сешанба
Навоийда намоз кириш вақтлари:
🏙 Бомдод - 03:40
🌅 Куёш - 05:22
🏞 Пешин
- 12:49
🌇 Аср - 17:53
🌆 Шом
- 20:12
🌃 Хуфтон
- 21:49
Навоийда намоз ўқиш учун тавсия этилган намоз вақтлари:
Азон Такбир
Бомдод - 03:50 | 04:40
⏰ Пешин - 12:55 | 13:00
⏰ Аср - 18:15 | 18:20
⏰ Шом - 20:17 | 20:20
⏰ Хуфтон - 21:55 | 22:00

🤲 "Намозни тукис адо этинглар. Албатта, намоз муминларга вактида фарз килингандир"
Нисо сураси, 103-оят.
т


Иброҳим Хаввос раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Қалбнинг давоси бешта нарсадир:
Қуръони каримни тадаббур билан ўқиш, қоринни бўш бўлиши, тунда қоим бўлиш, саҳар вақтида зорланиб дуо қилиш, солиҳлар билан ўтириш".


Бандани Аллоҳ яхши кўришининг аломатлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Аллоҳ бундай дейди: "Ким Менинг валийимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам унга фарз қилган нарсаларимдан кўра суюклироқ нарса билан Менга яқинлашмайди. Бандам Менга нафллари билан яқинлашаверади, ва ниҳоят, Мен уни яхши кўриб қоламан. Қачон Мен уни яхши кўрсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Мендан сўраса, унга, албатта, беражакман. Мендан паноҳ тиласа, уни, албатта, паноҳимга оламан" (Имом Бухорий ривояти).

"Риёзус солихийн мухтасар шарҳи" китобидан

Показано 20 последних публикаций.

3 416

подписчиков
Статистика канала