Бировнинг нарсасини тузаттириб бериш
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз, агар бирор танишим компютер ва бошқа бирор буюмини менга “ишончли усталарингизга айтиб, тўғирлатиб беринг” деса ва мен буюмни тўғирлатиб, устанинг пулини ўзим тўлаб, рози қилиб, кейин буюм эгасига ўзим фойда қўйиб “сиздан шунча бўлди”, деб айтсам бўладими? Чунки буюмни тузаттириш учун шаҳарга бориш, кутиш ва бошқа оворагарчиликлар кетади.
Олдин буюм эгаси билан ўша нарсага келишиб, у рози бўлса, шундай қилса бўлади. Аммо бу мусулмончилик мурувватига ва одобига тўғри келмайди. Айтмасдан қилиши мумкин эмас.
📖 Савол-жавоблар туркумидан
🧕🏻
@Qoriya☺️ Каналимизга аъзо бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг!