Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ўйларим
Ҳар кимнинг ҳаётида қайсидир маънода ўзига хос кун бўлади. Йиллик байрамлар, ким учундир туғилган куни, тўйи бўлган куни, биринчи бор оталик ёки оналикка эришган куни ва ҳоказо... Лекин ҳаётингиз давомида яна шундай кунлар бўладики, беихтиёр ўша кунни ёдга олганингизда ҳисларингиз жўш уради, ўзингиз билмаган ҳолда бир энтикиб қўясиз. Хаёлингиздан «Қара-я, бир пастда шунча йил ўтиб кетибди» деган ўй ўтади. 26 январь мен учун нечоғли аҳамиятга эга эканини ҳаёт сўқмоқларида мен билан ҳамнафас бўлган, вақти келганда қоқиниб-суринган, озгина умидсизлик учқунлари кўринганда, «Ҳали ҳаммаси олдинда!» дея далда берган қадрдонларим, азиз инсонларим, қалбимнинг бир парчалари, жигарларим, ёрим, ва албатта, жаннатларим – ота-онам яхши билишади. Ҳар қанча шукрона келтирсам ҳам оз!
Озодликнинг ўзига хос ҳиди, таъми бўлади, десам ишонмассиз балки. Буни етти йил олдин ҳис қилиб кўрганман.
Негадир «Шерюрак» фильмининг Уильям Уолсс «Озодлииииик!» деб хайқирган шу жойи роса ёқади.
✍🏽@qoraa_qalam