#tarix
Ҳофиз Шамсуддин Саховий айтади: «Машҳур муҳаддис, имом Абу Айюб Сулаймон ибн Довуд Шозкуний вафот этганидан кейин бир киши у зотни тушида кўрди ва «Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?» деб сўради. «Аллоҳ мени мағфират қилди», деб жавоб берди имом. «Бунга қайси амалингиз сабаб бўлди?» сўради бояги киши. «Бир куни Исфахонга кетаётган эдим. Йўлда қаттиқ жала қуя бошлади. Ёнимда бир неча китобларим бор эди. Бутун фикрим шу китобларда бўлиб қолди. Агар булар нобуд бўлса, бутун борлиғимдан айриладиган даражага тушдим. Йўлим очиқ чўлдан ўтаётгани учун ён-атрофимда бирорта соябон ёки пана жой йўқ эди. Шунда мен китобларни бағримга босганча имкон қадар ёмғирдан сақлаб қолиш учун рукуъ қилаётган каби букчайиб эгилиб олдим. Ёмғир тинмай қуяр, мен эса букчайганча китобларимни пана қилиш билан овора эдим. Жала тонгга қадар давом этди. Мен бутун тунни шу ҳолатда ўтказдим. Тонг отганда ёмғир тинди ва шундагина мен қаддимни ростладим. Аллоҳ таолога менинг шу ишим севимли бўлиб, шу амалим туфайли У мени мағфират қилди».
✍🏽@qoraa_qalam