Вьетнамнинг Ханой шаҳрида Қўқон ҳунармандлари кўргазмаси ўтказилади
Шу кунларда ушбу мамлакатда ўтказиладиган Халқаро ҳунармандлар фестивалига Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигидаги делегация ҳам етиб келди. Маруфжон Усмонов, шаҳримиз ҳунармандлари ва кичик бизнес субъектлари вакилларини Ханой мэрияси мутасаддилари илиқ кутиб олдилар.
Айни пайтда Қўқон шаҳри делегацияси император Тхай Лонг қалъасида Ўзбекистон ҳунармандлари кўргазмасини тайёрлашда иштирок этмоқдалар.
Ташриф доирасида турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиш режалаштирилган.
Ханой мэрияси мутасаддилари ташрифнинг биринчи кунида ҳамшаҳарларимизни Ханой шаҳрида фаолият олиб бораётган хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик соҳаси объектлари билан таништирдилар.
18-февральга қадар давом этадиган ташриф давомида шаҳримиз делегацияси турли расмий тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган.
qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram