Расмий раддия
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситаларида, жумладан, Rost24.uz сайтида Мингбулоқ тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатилгани кузатилди. Унда ҳоким аввал Ички ишлар тизимида ишлагани ва Мингбулоқ тумани Сурхондарё вилоятига қарашли эканлиги ҳақида асоссиз маълумотлар берилган.
Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур маълумотларни қатъий рад этади ва қуйидагиларни маълум қилади:
1. Аҳрорбек Мансуров меҳнат фаолияти давомида ИИБ тизимида ҳеч қачон ишламаган. У қуйидаги лавозимларда фаолият юритган:
Наманган вилоят адлия бошқармасида турли вазифаларда;
Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси ва гуруҳ раҳбари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи инспектори;
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи;
Тўрақўрғон тумани ҳокими вазифасида фаолият юритган.
2. Мингбулоқ тумани Наманган вилояти таркибига киради. Видеода туман Сурхондарё вилоятига қарашли деб айтиб ўтилгани мутлақо нотўғри маълумот бўлиб, бу географик хатолик жамоатчиликни чалғитиши мумкин.
Шу сабабли, барча оммавий ахборот воситаларини ва журналистларни холис, аниқ ва текширилган ахборотларни тарқатишга чақирамиз. Нотўғри маълумотлар тарқатилиши жамоатчилик фикрини нотўғри шакллантиришга олиб келиши мумкин.
Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати