Саҳна ортидаги қаҳрамонлар Оналар!
Фарзанд тарбиясида Оналарнинг ўрни жуда катта ўринга эга азал-азалдан. Дунёда қанчадан қанча дунё таниган олиму саркардаларни ўсиб камол топиб шу даражага эришишида албатта Оналари катта роль ўйнаган. Лекин жуда камдан кам ҳолларда машхур шахслар ҳақида маълумот берилганда Оналари тилга олинади. Улар қилган жасоратлари фарзанди ҳақида берилган маълумотларда берилиб кетадиган кичик ҳикоя эмас. Олиму уламоларни шу қаторда бизларни ҳам шу даражага эришишимизда Оналаримизнинг парда ортида ( биз кўра олмайдиган, англай ҳам олмайдиган вақтларда ) бизга берган меҳр, тарбия ва илмларини қандай қилиб кичик бир ҳикоя кўринишида қилишимиз мумкин.
Уларнинг юганинг бир парчаси бўлиб 9 ой бизни юрагига яқин жойда асрагани, тунлари биз учун беъдор бўлгани, ўзидан кечиб бизни ўйлагани, майли койиб ҳам бергандир лекин бу кўйишлар Онанинг фарзанд тарбия қилган вақтидаги чекган азоблари таъсирида англанмаган ҳолда, шунча қийналиб берган тарбияси учун бизлар уларга нохақлик қилганимиздаги койишлар улар.
Айтингчи биз ўзимиз гувоҳ бўлмаган, гувоҳ бўлсак ҳам гўл бўлган вақтимизда нимани эслаб, уларнинг чекган азобларини ҳис қилмасдан, ҳис қилсак ҳам улар бизлар учун қилиб берган cомфорт шароитда туриб улар ҳақидаги жасоратларни ёлғон аралаштимасдан самимият ила гапиришимиз мумкин?
Ҳеч қачон…