📌 Олий мақсад!
● Биз шундай жамиятда яшаймизки, ёшларнинг мақсадлари олийгоҳга киришгача бўлади.
● Ҳар бир ўзбек жамияти аъзоси учун чизиб берилган мақсадлар намунаси бор: амаллаб олийгоҳга кириш, амаллаб битириш, амаллаб бирор ишга кириш ва амаллаб пенсияга чиқиш...
● Очиғи, ўзим ҳам ўқишга кирганимдан кейин нима қилишни билмай қолган эдим. Чунки олдимда бошқа мақсад қолмаган эди.
● Айни шунинг учун анча йил бемақсад тентираб юрган бўлсам керак.
● Ўз ҳаёт йўлимни топиб олиш учун узоқ вақт кетди. Лекин бир тарафдан шу муддат бўлмаса, ҳаёт йўлимни топиб олишим ҳам амримаҳол бўлардими...
● Демоқчи бўлганим, фарзандингизга олий мақсад қилиб олийгоҳга киришни белгилаб берманг. Олийгоҳ бу ҳаёт йўлидаги бир трамплин бўлиши керак. Асосий ҳаёт олийгоҳга киргандан кейин бошланади, ҳақиқий илм олишга олийгоҳга киргандан кейин бел боғлаш кериак.
● Бизда эса ҳаммаси олийгоҳга кириши билан тақатақ тўхтайди...
❗️ Тафаккур қилайлик!