Qisqa Xabarlar 24


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


"Qisqa Хabarlar 24" — куннинг асосий янгиликларини қисқа форматда тақдим этади.
Реклама — @qisqaxabarlar24_reklama
Мурожаат учун — @QX_24_Admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🐶⛰Ит Хеопс пирамидаси чўққисини забт этди

Хеопс пирамидаси устидан учиб ўтаётган парапланчи унинг чўққисида тирик ит юргани акс этган видео билан бўлишди.

Унинг айтишича, ит пирамида тепасига чиқиб, қушларга ҳурган.

🔍Instagram | Telegram | Facebook


❗️Бугунги кунда дунёнинг энг қадрсиз валюталари ўнлиги


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️💊Тошкентда нарколабораториядан $1 млн синтетик наркотик моддалари топилди

ИИВ ва ДХХ томонидан ўтказилган тадбирда гумонланувчининг бир нечта манзилда синтетик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаргани ва сақлагани аниқланган.

Лабораториялардан бири Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйда жойлашган бўлса, Тошкент вилоятидаги хонадонида ҳам гиёҳванд моддалар ва тегишли жиҳозлар топилган.

Тадбир давомида жами 14,8 кг синтетик гиёҳванд модда, қиймати $1 млн.га тенг бўлган ашёвий далиллар аниқланиб, расмийлаштирилган.

🔍Instagram | Telegram | Facebook


🪙 2010 – 2023 йилларда «Bitcoin» нархлари қандай бўлганлигини биласизми?

— Бир дона Bitcoin нархи 2009 йилда тахминан $0,00099 қийматга тенг бўлган.

• 2010-йил: 0,003 – 0,30
• 2011-йил: 0,30 – 4,72
• 2012-йил: 4,72 – 13,51
• 2013-йил: 13,5 – 758
• 2014-йил: 758 – 320 (-58%)
• 2015-йил: 320 – 430
• 2016-йил: 430 – 968
• 2017-йил: 968 – 13 860
• 2018-йил: 13 860 – 3 689 (-73%)
• 2019-йил: 3 689 – 7 184
• 2020-йил: 7 184 – 28 775
• 2021-йил: 28 775 – 47 902
• 2022-йил: 47 902 – 16 531 (-65)
• 2023-йил: 16 531 – 42 280

— Bitcoin нархи ҳозирда $67 046,50 ни ташкил этмоқда

🔍Instagram | Telegram | Facebook


🎮Ёшлигида видео ўйинлар ўйнаганлар келажакда молиявий муваффақиятга эришадилар

Prodigy Education томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, болалигида видео ўйинлар ўйнаганлар мартаба муваффақиятига эришиш эҳтимоли 71 фоизга кўпроқ ва йилига ўртача 5115 доллардан ортиқ маблағ ишлаб топишади.

Видео ўйинлар стратегия кўникмаларини, жамоавий ишлаш ва муаммоларни ечиш кўникмаларини ривожлантиради. Ушбу жиҳатлар эса муваффақиятли карера қуриш учун керак бўладиган асосий жиҳатлардир.

🔍Instagram | Telegram | Facebook


🇷🇺Россия ҳукумати хорижликларнинг мамлакатда яшаши учун квотани 2 баравар қисқартирди

Вазирлар Маҳкамаси 2025 йил учун РФда вақтинча яшаш рухсатномаси учун квотани 5,5 мингта этиб белгилади. 2024 йилда бу кўрсаткич 10,6 мингта эди.

Квоталар ҳудудлар ўртасида уларнинг аризаларига мувофиқ тақсимланади.

🔍Instagram | Telegram | Facebook


🇰🇿 Қозоғистонда сиёсатчиларнинг даромад-харажатлари оммага эълон қилинади. Бироқ президент, бош вазир, спикерларники ошкор этилмайди

Қонунга кўра, 2025 йил январдан бошлаб сиёсий хизматчиларнинг декларациялари мажбурий равишда эълон қилинади, деди молия вазири Мади Такиев.

Мустаснолар қаторида Миллий хавфсизлик қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа куч тузилмалари раҳбарлари ҳам бор.

🔍Instagram | Telegram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев "Ёшлик-1" кони ва 3-мис бойитиш фабрикасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди

🔍Instagram | Telegram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇷🇺🇰🇵🇰🇷 Дмитрий Песковдан агар Шимолий Корея Жанубий Корея билан урушга кирса Россия армияси Шимолий Корея тарафида жангга кирадими деб сўралди.

Песков Россия ва КХДР ўртасидаги келишув «барча соҳаларда, жумладан, хавфсизлик соҳасида ҳам чуқур ҳамкорликни» назарда тутганини айтди.

«Келишувдаги матнлар аниқлаштиришга муҳтож эмас, улар бир маьноли», — дея қўшимча қилди Песков.

🔍Instagram | Telegram | Facebook


🚘UzAuto Motors компанияси ташқи кўриниши “янгиланган” Chevrolet Cobalt Midnight (расмда) автомобили ишлаб чиқарилишини маълум қилди.

Нархи ҳақида маълумот берилмаган.

🔍Instagram | Telegram | Facebook


❗️Физика бўйича 2024 йилги Нобел мукофоти совриндори Жефри Хинтон сунъий интеллектнинг келажагидан ҳавотирда

"Бизда биздан ақллироқ нарсаларга эга бўлиш тажрибамиз йўқ. Аммо тез орада шундай бўлади - Сунъий интеллектлар жисмоний куч бўйича одамлардан ўзиб кетиш ўрнига, ақл бўйича биздан ўзиб кетишади. Биздан ақллироқ тизимлар охир-оқибат ўзимизни эгаллашидан хавотирдаман” дейди Жефри Хинтон.

🔍Instagram | Telegram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌍Ер сайёрасининг 200 миллион йил давомида ўзгариш эволюцияси

Бу давр топография, тоғлар, океанларнинг ўзгариши, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг эволюцияси, хусусан, суперконтинент Пангеянинг бошқа, кичикроқ ва замонавий дунёда кенгроқ маълум бўлган олтита қитъага бўлинишини ўз ичига олади.

🔍Instagram | Telegram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🐼Хитой 24 йил ичида биринчи марта АҚШга катта пандалар юборди

Барча пандалар Хитой мулки ҳисобланиб, ижара шартномалари доирасида бошқа мамлакатларга юборилади. Одатда, ҳар бир жонивор учун 250 минг доллардан 1 миллион долларгача тўлов амалга оширилади.

🔍Instagram | Telegram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Берлинда Европадаги энг баланд арғумчоқ очилди,Bild

Арғумчоқ 120 метр баландликда Park Inn меҳмонхонаси томида бўлиб, у ердан Александерплац, телеминора, Авлиё Мария черкови ҳамда бутун Берлиннинг ҳайратланарли манзараларини кўриш мумкин.

Ташриф нархи бир киши учун 24,9 евро.

🔍Instagram | Telegram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Қамчиқ”да қор ёғмоқда

“Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМнинг маълум қилишича, довондан ўтган А-373 йўлининг 233-245 км.лар оралиғида қор ёғмоқда.

Айрим жойларда туман, ҳаво ҳарорати 0 даражани ташкил этмоқда. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

🔍Instagram | Telegram | Facebook


Дарон Ажемўғли, британияликлар Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсон иқтисодиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди

Улар “институтлар қандай шаклланиши ва фаровонликка таъсир қилиши” ҳақидаги тадқиқотлари учун тақдирланган.

🔍Instagram | Telegram | Facebook


SpaceX Super Heavy тезлаткичини биринчи марта Ерга муваффақиятли қайтарди

SpaceX бешинчи марта тарихдаги энг оғир ракета Starship'ни учирди. Синов давомида компания ракетанинг қайта фойдаланиш мумкин бўлган биринчи босқичи прототипи бўлган Super Heavy'ни биринчи марта учириш майдончасига қайтарди.

Super Heavy тахминан 74 км баландликда ажралди ва кейин учириш мажмуасига қайтди. У ерда у Mechazilla минораси томонидан ушланди.

Муҳандисларнинг вазифаси — ракетани кўп марта ишлатиш, яъни ундан фақат ёқилғини алмаштириш керак бўлган самолёт каби фойдаланишдир. Бундай ёндашув космик парвозлар нархини тубдан пасайтиради.

🔍Instagram | Telegram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎮 Янги уч мартта букланадиган HUAWEI Мате ХТ телефонида ўйин жараёни қандай кўринишига баҳо беринг

Сиз оддий смартфонда бўлгани каби ёки уни планшетнинг ўлчамларигача кенгайтириб ўйнашингиз мумкин.


Қозоғистон "Марказий Осиё – Марказ" газ қувурини модернизация қилади

Бу Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб беришни босқичма-босқич 4 баробарга – йилига 11 млрд куб метргача оширишга ёрдам беради.

Қозоғистон ҳар куни 3 млрд куб метр табиий газни ўтказмоқда, бироқ тез орада унинг қуввати икки баравар ошиб, 6 млрд.га етади.

🔍Instagram | Telegram | Facebook


💸Айрим ҳоким ёрдамчилари қўшимча рағбатлантирилади

Президент қарорига кўра, ижобий тажрибага эга 50 нафар ҳоким ёрдамчисидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади.

Гуруҳ таркибидаги ҳоким ёрдамчиси самарадорлик кўрсаткичи паст ҳудуддаги маҳаллаларга 6 ойгача муддатга хизмат сафарига юборилади.

Хизмат сафари давомида улар иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловлар сақлаб қолинган ҳолда лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча рағбатлантирилади.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Показано 20 последних публикаций.