Маъсур тафсир


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ушбу каналда: Қуръон оятларини солиҳ салафлар ва уларга яхшилик билан эргашган, уммат тан олган уламоларнинг мухтасар тафсири қўйилиб борилади иншааллоҳ.
Ҳамкор канал - @hadis_sharhi

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


«Боқий қолувчи солиҳ амаллар, Роббингиз ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир». (Каҳф: 46-оят).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва Мужоҳид ва Қотада ва Ҳасан Басрий ва Саид ибн Мусаййиб ва Муҳаммад ибн Каъб Қурозий раҳимаҳуллоҳлар:
«Боқий қилувчи солиҳ амаллар – субҳаналлоҳ ва алҳамдулиллаҳ ва лаа илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу акбардир», деб айтдилар.

«Тафсири Тобарий», 18/32.


http://t.me/qisqa_tafsir


«Ҳақни ботилга аралаштирманглар», (Бақара: 42) тобеинлардан Қатода раҳимаҳуллоҳ ушбу оят борасида айтади:

عَنْ قَتَادَةَ فِي قَوْلِ اللَّهِ: {وَلا تَلْبِسُوا الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ} قَالَ: لَا تَلْبِسُوا الْيَهُودِيَّةَ وَالنَّصْرَانِيَّةَ بِالإِسْلامِ، إِنَّ دِينَ اللَّهِ الإِسْلامُ وَالْيَهُودِيَّةُ وَالنَّصْرَانِيَّةُ بِدْعَةٌ لَيْسَتْ مِنَ اللَّهِ

«Яҳудийлик ва насронийликни Ислом билан аралаштирманг. Дарҳақиқат Аллоҳнинг дини – Исломдир. Яҳудийлик ва насронийлик эса Аллоҳдан бўлмаган бидъатдир».

«Тафсир Ибн Аби Ҳотим», 455.


http://t.me/qisqa_tafsir
href='/b' rel='nofollow'>/b>


Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:

لَيْسَ فِي الْقُرْآنِ سُورَةٌ أَشَدُّ لِغَيْظِ إِبْلِيسَ مِنْ هَذِهِ السُّورَةِ ، لِأَنَّهَا تَوْحِيدٌ وَبَرَاءَةٌ مِنَ الشِّرْكِ.

موسوعة التفسير المأثور: 644/23.

«Қуръонда Иблисни ушбу сурадан («Кафирун») кўра кўпроқ ғазаблантирадиган сура йўқ. Чунки у – тавҳид ва ширкдан безорликдир».

«Мавсуъту тафсирил маъсури», 23/644.


http://t.me/qisqa_tafsir
href='b' rel='nofollow'>b>


«Роҳмандан ғойибона қўрққан ва қайтувчи қалб ила келган кимсага», (Қоф: 33-оят).

• Фузайл Аллоҳ таолонинг юқоридаги сўзи ҳақида: «У гуноҳларини холи қолиб эслайдиган ва улар учун Аллоҳдан истиғфор сўрайдиган кишидир», деди.

Ибн Ражаб «Мажмуъир расааили», 365.


http://t.me/qisqa_tafsir
href='b' rel='nofollow'>b>


Аллоҳ таоло айтади:

ولذا قال تعالى: {إِنَّما يَخشَى اللَّهَ مِن عِبَادِهِ العُلَماء}.
قال ابن عباس: هم الذين يقولون : إن الله على كل شيء قدير.

الخراسانية (190)

«Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур». (Фотир: 28-оят).

• Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Улар: «Албатта Аллоҳ барча нарсага қодир», деб айтувчилардир», деганлар.

«Хуросонийя», 190.


http:/ rel='nofollow'>/t.me/qisqa_tafsir


Аллоҳ таоло айтади:

قال الله تعالى: ﷽
(وَاتَّقُوا فِتْنَةٌ لَا تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنكُمْ خَاصَّةً) –٢٥.

«إِنَّ اللَّهِ لَا يُعَذِّبَ الْعَامَّةَ بذنب الخاصة، وَلَكِن إِذَا عَمِلَ الْمُنْكَرُ جِهَارًا، اسْتَحَقُوا الْعَقُوبَةُ كُلُّهُمْ».

بالأمر بالمعروف والنهي عن المنكر لابن أبي الدنيا، 102.

«Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир».
(Анфол: 25-оят).

  Аллоҳ таоло омма (кўпчилик)ни хос (якка шахс)нинг гуноҳи учун азобга тутмайди. Лекин агар мункар иш ошкора қилинадиган бўлса, уларнинг барчалари уқубатга мустаҳиқ бўладилар. (Амру маъруф, наҳйи мункар қилмаганлари, гуноҳдан қайтармаганлари ва маъсиятга бефарқ бўлиб, томошабин бўлганлари учун).

Ибн Аби Дунё, 102.

http://t.me/qisqa_tafsir
href='' rel='nofollow'>


Аллоҳ ﷻ деди:



﴿تَحْسَبُهُمْ جَمِيعًا وَقُلُوبُهُمْ شَتَّى﴾

«Уларни бир деб ўйлайсан. Ҳолбуки, қалблари тарқоқдир». (Ҳашр: 14-оят).

• Қатода ибн Диома ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:

تجد أهل الباطل مختلفة شهادتهم، مختلفة أهواؤهم، مختلفة أعمالهم، وهم مجتمعون في عداوة أهل الحق.

(حسن) تفسير الطبري، ٥٣٨/٢٢.

«Ботил аҳлининг шаҳодатлари турлича, ҳавои нафслари турлича, амаллари турлича бўлишига қарамай, ҳақ аҳлига душманлик қилишда бирлашганларини топасиз».

«Тафсири Тобарий», 22/538. Исноди ҳасан.


http://t.me
/qisqa_tafsir


• Ҳофиз ибн Касир раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи ҳақида гапириб: «Аҳли-оилангизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) сабрли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамасмиз, (билакс) Ўзимиз сизга ризқ берурмиз. Оқибат-жаннат — (аҳли) тақвоникидир». (Тоҳа: 132-оят).

«Агар намозни қойим қилсанг, сенга ўйламаган тарафингдан ризқ келажак», дедилар.

«Тафсирил Қуръанил азийм», 5/327.


http://t.me/qis href='qa_tafsir' rel='nofollow'>qa_tafsir


«Шаҳватларга эргашадиганлар; сизлар катта мойилликда (уларга) мойил бўлишингизни хоҳлайдилар». (Нисо: 27-оят).

• Имом Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Уларга ўхшаган бўлиб; улар зино қилгандай зино қилишларингизни».

«Тафсир Тобарий», 9130.


http://t.me/qisqa_tafsir
href='b' rel='nofollow'>b>


«Роббим, илмимни зиёда қилгин», дегин. (Тоҳа: 114-оят).

• Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Илмни зиёда қилишликни Аллоҳ таоло Ўзидан сўрашликни буюряпти. Чунки илм – яхшиликдир, яхшиликни кўпайтириш эса ўта зарурдир».


http://t.me/qisqa_tafsir
href='' rel='nofollow'>




{ وَمِنۡهُم مَّن یَقُولُ رَبَّنَاۤ ءَاتِنَا فِی ٱلدُّنۡیَا حَسَنَةࣰ وَفِی ٱلۡـَٔاخِرَةِ حَسَنَةࣰ }

«Ва уларнинг орасида шундай зотлар ҳам борки, «Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин», дейдилар». (Бақара: 201-оят).

• Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Дунёдаги яхшилик илм ва ибодат, охиратдаги яхшилик жаннатдир».

«Латоифул маъориф», 290.


http://t.me/qisqa_tafsir
href='b' rel='nofollow'>b>




{إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ لِرَبِّهِۦ لَكَنُودٞ}

«Шак-шубҳасиз, инсон Парвардигори унга ато этган неъматларга кўрнамаклик қилгувчидир». (Одиёт: 6-оят).

• Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Кўрнамак — мусибатларини санаб, Аллоҳнинг унга берган беҳисоб неъматларини унутадиган инсондир».

«Тафсир Ибн Касир», 4/245.


http:/ rel='nofollow'>/t.me/qisqa_tafsir


«Уларни буюк даҳшат маҳзун қилмас».
(Анбиё: 103-оят).

«Бу биринчи нафҳа (қиёмат Кунида сурга пуфланиши)даги ҳолатдир. Ана ўша биринчи нафҳада кимки маҳзун бўлмаса, омон қолса, аниқки, ундан кейинги нафҳа уни қўрқувга солмайди. Энди кимни биринчи нафҳа даҳшатга соларкан, у ундан кейинги нафҳада ҳам омонда бўлмайди».

Ибн Жарир Тобарий раҳимаҳуллоҳ


http://t.me/qisqa_tafsir
href='b' rel='nofollow'>b>




{ مَن كَانَ يُرِيدُ ٱلۡعِزَّةَ فَلِلَّهِ ٱلۡعِزَّةُ جَمِيعًاۚ }

«Кимки иззат истаса, бас, барча иззат Аллоҳникидир». (Фотир: 10).

• Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким дунё ва охиратда азиз бўлишни истаса, Аллоҳнинг тоатини лозим тутсин! Шунда кўзлаган мақсади рўёбга чиқади. Чунки Аллоҳ дунё ва охиратнинг подшоҳи (эгаси)дир».

«Тафсир Ибн Касир», 6/536.


http:/ rel='nofollow'>/t.me/qisqa_tafsir


«Бу сизга ваъда қилинган нарсадир, ҳар бир сертавбага ва муҳофаза қилувчига…», (Қоф: 32).

• Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ ушбу оят ҳақида: «Сертавба ва муҳофаза қилувчи ким эканига далолат қилайми? У холи қолганда гуноҳини ёдга олади ва у учун истиғфор айтади», деди.

Аллоҳим, биз Сендан барча гуноҳ ва хатоларга истиғфор сўраймиз.


«Изоату имания», 761.

http://t.me/qisqa_tafsir
href='' rel='nofollow'>


Репост из: RİSOLAT
«Ростгўйларни - уларнинг сидқидан сўраш учун». (Аҳзоб: 8).

Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Агар содиқ-ростгўйлар сўралса, содиқ бўлганлари учун ҳисоб қилинсалар, ёлғончилар ҳақида нима ўйлаш мумкин?!»

«Иғосатул луҳфон», 79.

𖣔 Рисолат - @risolat_net


«Аллоҳдан Унинг фазлидан сўранглар». (Нисо сураси, 32-оят).

Ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтади: «Сўраниш фақатгина бериш учун буюрилган».

«Тафсири Бағовий», 2/205.

𖣔 Рисолат - @risolat_net


Суҳбатдошни танланглар

Аллоҳ таоло айтади:
«Эвоҳ! Қани эди, фалончини дўст тутмаган бўлсам. Батаҳқиқ, менга Зикр келганидан сўнг, у мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетувчидир».
(Фурқон: 28-, 29-оятлар).

• Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтади: «Фожирлар билан ҳолва егандан кўра, аброрлар (яхшилар) билан тош ташиганинг яхшироқдир».

«Ровзатул уқало», 100.


http://t.me/qisqa_ta
fsir href='/b' rel='nofollow'>/b>


«Ушбу уммат, токи унинг фарзандлари Қуръонни таълим олар эканлар, яхшилик устида давом этаверади».

Абдуллоҳ ибн Исо. Ибн Абу Дунёнинг «Китабул илал», 309.


htt rel='nofollow'>p://t.me/qisqa_tafsir


Аллоҳ таоло айтади:

وَمَا تَدۡرِى نَفۡسُۢ بِأَىِّ أَرۡضٍ تَمُوتُۚ

«Бирон жон қай ерда ўлишини била олмас». (Луқмон: 34).

«Ҳеч ким қаерда жони узилишини билмайди, денгиздами, қуруқликдами, текисликдими ё тоғу тошдами?»

«Тафсири Ибн Касир».


http:/ rel='nofollow'>/t.me/qisqa_tafsir

Показано 20 последних публикаций.