📝Очкўзлик балоси...(Бўлган воқеа)
Ботир бинойидек пул топаётган эди. Топгани оиласи, бола-чақасидан ортиб, кичкина тижоратга ҳам пул тикиб қўйган эди. Егани олдида, емагани кетида бўлиб турганига хотини Зилола шукр қилмади. Ботирака банковский бўлгани билан барибир дом. Дом деган номи бор. Ҳали укангизга, ҳали опангизга ташиганингиз ташиган. Бунақада домда ўтираверамиз димиқиб.
Мен ҳам қариндошларимни данғиллама ҳовлида меҳмон қилгим келади. Қачонгача домда яшаймиз? Зилола қачон қараса битта дардни чайнагани чайнаган. Ботир хотинининг минғирлашига кўникиб кетган. Зилола тўхтай демайди. Беш хоналик уй унинг орзуларига кичиклик қилади. Зилола аразлайвериб, кўз ёшини оқизавериб охири эрини Россияда ишлаб келишига аранг кўндирди.
Озода хола Ботирга неча марта Худонинг зорини қилди. Ботир нима бор Россияда? Топиб турибсан. Ризқинг келиб турибди. Яна нима керак? Уйинг бўлса, мошинанг бўлса. Ижарада ўтирмаётган бўлсанг. Йиғиштир бу ниятингни. Борма Россияга!
Зилоланинг сўзи сўз, гапи гап. Ботир Россияга кетди. Яхши ишга жойлашди. Даромад яхши. Ҳар ой Зилолага пул жўнатади. Зилола катта ҳовлининг орзусида пулни битталаб йиғади. Орадан ойлар ўтди. Ботир на таътилда келди, на байрамда. Ойлар сувдек оқиб, орадан беш йил ўтиб кетди. Озода хола ҳар сафар телефонда Ботир билан гаплашар экан кўз ёш қилади: Болам қачон келасан? Бўлди етар! Болаларинг катта бўлиб қолишди. Шунча топганинг бўлади. Аллоҳ баракасини берсин! Қайтгин энди... Ботир ҳар доим тез кунларда қайтишини айтиб, баҳоналар тўқийди. Зилола тезда сотилаётган ҳовлининг дарагини эшитди-ю, Ботирга телефон қилди. Ботир бепарвогина: Ҳа, домни сотгин. Етмаганига жўнатган пулларимни қўшиб олавер, деди.
Зилола эри айтганидай қилди. Ниятига етди. Катта ҳовли эгасига айланди. Энди 4-та боласи билан маза қилиб яшашини, эри келса ҳаёти янада бутун бўлишини ўйлаб ичига сиғмасди. Ҳовли ўртасида катта фаввора. Атрофида дарахтлар. Ертўлада алоҳида ҳовуз, пархона. Айни Зилола хоҳлаганидек. Мана Зилоланинг кўчиб келганига ҳам уч йилдан ошди. Лекин Ботир келай демасди.
Ботирнинг отаси оғирлашиб ётиб қолди. Ботир мажбур учиб келди. Анча ўзгариб кетган эди. Онаси ўғлини бағрига босганча йиғлади. Отаси ўғлини кўрдию кўнгли таскин топиб, кўп ўтмай вафот этди. Ботир анча ўзгарган. Онаси ҳам, Зилола ҳам сезяпти. Лекин ҳеч ким ташига чиқармасди. Зилола эрини кўпга келмаганини, яна Россияга қайтиб кетишини эшитиб, Ботирга ёлвориб деди: Илтимос! Ботирака кетманг. Бўлди ҳамма нарсамиз борку. Сизсиз қийналиб кетдим. Болалар ҳам катта бўлиб қолишди. Уларга ота керак! Ботир Зилолани ўзига қаратиб, елкасидан тутганча деди: Зилол шуни ўзинг хоҳлаган эдинку. Мана ниятинга етдинг. Данғиллама ҳовли олибсан. Ўзинг хоҳлагандек ҳаёт. Маза қилиб яшайвер. Мени Россияда оилам бор. Бешта болам бор. Энди улар учун ишлашим, пул топишим керак. Вақтим бўлганда келиб-кетиб тураман. Пулдан ҳавотир олма жўнатиб тураман.
Зилола эрининг гапларини эшитиб, лабини тишлади. Бир оғиз сўз қайтаролмади. Бўшашганча ерга ўтириб қолди. Ботир отасининг эҳсонини бердию, Россияга учиб кетди. Зилола ер парчин бўлиб ётиб қолди. Озода хола келинига таскин берсинми, ўзига таскин берсинми? Зилолахон йиғламанг, қаддингизни кўтаринг қизим. Болаларга кераксиз. Уларни сиздан бошқа ҳеч ким эплолмайди. Энди дард чекиб ётганингизни фойдаси йўқ. Бўлар иш бўлди. Боламни топганига вақтида шукур қилишингиз керак эди. Майли, туринг шу чойни ичиб олинг. Қувват бўлади, дедию қўлидаги новвот солинган иссиқ чойни Зилоланинг ёнига қўйиб чиқиб кетди. Сўнги пушаймон инсонга фақатгина душмандир.
Зулфия Махмуд.
https://t.me/qbozor_medical