Коллапс.
Ўткир томир етишмовчилиги бўлиб, бунда томирлар тонусининг бирдан пасайиб кетиши ва айланаётган қон ҳажмининг нисбий камайиши, яъни томир ҳажми билан қон ҳажмининг номутаносиблиги кўринишида намоён бўладиган патологик ҳолат ҳисобланади. Бунда ҳушдан кетиш кузатилмайди, лекин баъзи ҳолларда бош миянинг қон билан таъминланиши, критик бузилганда ҳуш йўқолиши мумкин.
Сабаблари. Интоксикациялар, инфекция, гипо ёки гипергликемия, пневмония, буйрак усти бези етишмовчилиги, жисмоний ва руҳий зўриқиш.
Клиникаси:
Беморнинг аҳволи бирдан ёмонлашади, кўз олди қоронғилашади, боши айланади, тери ранглари оқариб, совуқ тер билан қопланади, лекин оёқ-қўллар иссиқ бўлади. Сабаби қон периферияга тақсимланади. Нафас бир оз тезлашади, юзаки бўлади. Тахикардия ва АҚБ нинг кескин тушиб кетиши кузатилади.
Шошилинч ёрдам чора-тадбирлари.
Сабабини бартараф қилиш ва томир тонусини тиклашга қаратилган бўлиши лозим.
https://t.me/qbozor_medical