Вилоят ҳокими спорт соҳаси жонкуярлари билан учрашди
Албатта, сўнги йилларда президентимизнинг спорт соҳасидаги кенг эътиборлари, олиб бораётган ислоҳотлари ва амалий ҳаракатлари натижаси ўлароқ юртимиз, хусусан, қашқадарёлик спортчилар ҳам жаҳон ареналаридаги мусобақаларда муносиб иштирок этиб келмоқда.
Айни шу боис, вилоят ҳокими Муротжон Азимов соҳа мутасаддилари, спорт таълим муассасалари раҳбарлари ва федерациялар ижрочи директорлари ҳамда мураббийлар билан учрашди.
Учрашувда оммавий спортни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, вилоятда келгуси олимпия ва паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш жараёнлари ҳамда миллий спорт турларини оммалаштириш борасидаги ишлар таҳлил қилинди.
Соҳа масъулларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Айниқса, ёшларни спортга кенг жалб этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
📲Bizni kuzatib boring!
Telegram|Instagram|Facebook|Youtube