Qashqadaryo gazetasi

@qashqadaryogz Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

"Қашқадарё" газетасининг расмий канали
http://qashqadaryogz.uz
https://facebook.com/qashqadaryogz
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
06.09.2018 12:11
148
подписчиков
~803
охват 1 публикации
~1.4k
дневной охват
~2
постов / день
542.6%
ERR %
0.07
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
1 упоминаний канала
0 упоминаний публикаций
10 репостов
Sultonov Ulug'bek
Sultonov Ulug'bek
Qarshi shahar hokimligi
Qarshi shahar hokimligi
Qarshi shahar hokimligi
Qarshi shahar hokimligi
Neft va gaz fakulteti
Каналы, которые цитирует @qashqadaryogz
KESHNEWS
Xabar.uz rasmiy kanali
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
Huquqiy Axborot
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
Qashqadaryo gazetasi 13 Dec, 16:18
Репост из: 7919
http://qashqadaryogz.uz/read/muddatidan-oldin-ovoz-berish-davom-etmo-da
Qashqadaryo gazetasi 13 Dec, 16:17
Репост из: 7919
http://qashqadaryogz.uz/read/farosat-bormi
Qashqadaryo gazetasi 13 Dec, 16:17
Репост из: 7919
http://qashqadaryogz.uz/read/mazhburij-obunaga-jilgan-ta-i-ikhtijorijsini-am-j-a-chi-ardimi
Qashqadaryo gazetasi 12 Dec, 15:13
Репост из: Камолиддин
http://uza.uz/oz/society/internet-zhurnalistikasining-ustunlik-zhi-atini-am-tan-olish-12-12-2019
"Интернет журналистикасининг устунлик жиҳатини ҳам тан олишимиз керак​"
Qashqadaryo gazetasi 11 Dec, 08:09
ДАВЛАТ ГРАНТИГА САЗОВОР БЎЛГАН ЛОЙИҲА
долзарб муаммони ҳал қилишга кўмаклашади

Юртимизда давлат грантлари ажратиш бўйича ўтказилган навбатдаги танловларда Қашқадарёдан 2 та оммавий ахборот воситаси ва 4 та нодавлат нотижорат ташкилоти ғолиб чиқди. Уларнинг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларини молиялаштиришга умумий ҳисобда 173 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Умуман олганда, жорий йилги тўртинчи ва бешинчи танлов натижаси бўйича мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жойлашган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига 108 та лойиҳани амалга ошириш учун жами 3,2 миллиард сўм миқдорида грантлар ажратилган.

Батафсил:http://qashqadaryogz.uz/read/davlat-grantiga-sazovor-b-lgan-loji-a
Читать полностью
Qashqadaryo gazetasi 10 Dec, 09:10
Алоҳида қайд этиш жоиз, "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури доирасида ноябрь-декабрь ойларида ўзлаштириш шарти билан вилоят учун яна 64,9 миллиард сўм молиявий ресурс ажратилган. Шу маблағ асосида йил якунига қадар тегишли тартибда тасдиқланган манзилли рўйхатга киритилган 220 та лойиҳани кредитлаш учун Халқ банки, "Агробанк" ва "Микрокредитбанк" масъул этиб белгиланган эди. Лекин, мана, орадан бир ой, яъни белгиланган муддатнинг ярми ўтган бўлишига қарамай, атиги 44 та лойиҳа (12,8 миллиард сўм, яъни ажратилган ресурснинг 20 фоизи) молиялаштирилган, холос.
Батафсил:http://qashqadaryogz.uz/read/joshlar-tadbirkorligi-rivozhiga-kim-t-si-b-layapti
Читать полностью
Qashqadaryo gazetasi 10 Dec, 09:10
ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ РИВОЖИГА КИМ ТЎСИҚ БЎЛАЯПТИ?

Ёшлар томонидан тақдим этилган лойиҳаларнинг молиялаштирилиши кечиктириб юборилаётганига: "Ҳужжатда камчилик бор"; "Ресурс йўқ"; "Гаров таъминоти етарли эмас"; "Республика рухсат бермаяпти"; "Яқинда тартиб ўзгариши кутилаяпти"; "Дастур бўйича кредит берадиган банклар таркибида ўзгариш бўлар экан"; "Ўзимизнинг тижорат кредитидан олинг, бу кредит ҳужжатларини тахлаш жуда қийин ва кўп текширилади" каби банклар томонидан келтирилиши одат тусини олган важлар сабаб бўлаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Натижада шу мақсадлар учун республика бўйича йўналтирилган молиявий ресурсларнинг кўп қисмини биздан кўра жадалроқ иш олиб борган бошқа қатор вилоятлар ўзлаштирди ва шу билан жамғармага ажратилган маблағларнинг биринчи босқичи якунланди.
Читать полностью
Qashqadaryo gazetasi 10 Dec, 09:08
11 ОЙДА 207 ТА ЎҒРИЛИК СОДИР ЭТИЛГАН

Вилоят ички ишлар бошқармасида Қашқадарёда содир этилган мулкий турдаги жиноятлар, уларни тергов қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда жиноятлар профилактикаси бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

- Мулкий турдаги жиноятлар ва уларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, фуқароларимиз ҳам ўз мулкларини асраш борасида масъулиятли бўлиши, фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслиги лозим, - дейди Хуршид Атаназаров. - Ота-боболаримиз ҳам "Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма" деган мақолни бекорга айтишмаган. Вилоятимизда қайд этилган ўғрилик жиноятларининг аксарияти айнан мулк эгаларининг эътиборсизлиги туфайли рўй берган. Бу турдаги жиноятларнинг асосий қисми далада, овлоқ жойларда назоратсиз қолдирилган чорва молларига нисбатан содир этилган.

Батафсил:http://qashqadaryogz.uz/…/11-ojda-207-ta-rilik-sodir-etilgan
Читать полностью
Qashqadaryo gazetasi 10 Dec, 08:07
Qashqadaryo gazetasi 8 Dec, 11:00
#Эълон #Сайёр_қабул

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.А.Худойбергенов жорий йилнинг 9 декабрь куни соат 11-30да "Ўзбекнефтигаз" АЖ биносида Нишон, Қарши, Ғузор туманлари ва Қарши шаҳри фуқаролари учун сайёр қабул ўтказади.

Шунингдек, Миришкор, Косон, Муборак ва Касби туманлари фуқаролари учун 9 декабрь куни соат 16-00да Касби тумани ҳокимлиги мажлислар залида, Қамаши, Чироқчи, Деҳқонобод ва Яккабоғ туманлари фуқаролари учун 10 декабрь куни соат 09-00да Қамаши тумани ҳокимлиги мажлислар залида, Шаҳрисабз, Китоб туманлари ва Шаҳрисабз шаҳри фуқаролари учун 10 декабрь куни соат 15-00да Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилади.

☎️ 75 221-07-60.
Kanalga ulanish 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErE_-FM8b2HVcCM5g
Читать полностью
Qashqadaryo gazetasi 8 Dec, 10:57
Банклар томонидан ҳар доимги, “ҳужжатда камчилик бор”, “ресурс йўқ”, “гаров таъминоти етарли эмас”, “республика рухсат бермаяпти”, “яқинда тартиб ўзгариши кутилаяпти”, “дастур бўйича кредит берадиган банклар таркибида ўзгариш бўлар экан”, “ўзимизни тижорат кредитидан олинг, бу кредитни ҳужжати жуда қийин ва кўп текширилади” деган важлар билан лойиҳаларни молиялаштириш кечиктирилди. Бу орада эса Республика бўйича шу мақсадларга йўналтирилган молиявий ресурсларнинг кўп қисми бошқа вилоятлар томонидан ўзлаштирилди, натижада жамғармага ажратилган маблағларнинг биринчи босқичи якунланди.
“Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури доирасида ноябрь-декабрь ойларида ўзлаштириш шарти билан вилоят учун яна 64,9 миллиард сўм ресурс ажратилган. Мазкур ресурсни йил якунига қадар молиялаштириш учун “Халқ банки”, “Агро банк” ва “Микрокредит банк”лари масъул этиб белгиланган. Лекин орадан бир ой, яъни белгиланган муддатнинг ярми ўтган бўлишига қарамасдан 44 та лойиҳа учун 12,8 миллиард сўм йўналтирилди ёки белгиланган маблағни ўзлаштириш даражаси 20 фоизни ташкил қилди, холос.
"Қашқадарё" газетасининг расмий канали
http://qashqadaryogz.uz
https://facebook.com/qashqadaryogz
Читать полностью
Qashqadaryo gazetasi 8 Dec, 10:57
Ёшлар тадбиркорлиги ривожига ким тўсқинлик қилаяпти?

“Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури параметрларига Қашқадарёлик тадбиркор ёшларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш учун жорий йилда 202 миллиард сўм кредит ресурслари ажратиш ва маъқулланган лойиҳаларни йил якунига қадар молиялаштириш белгиланган эди.
Шунга асосан жорий йил бошида вилоят бўйича 875 нафар лойиҳа ташаббускорига 202 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши юзасидан шакллантирилган манзилли рўйхат Бош вазир томонидан тасдиқлаб берилган. Бироқ, ижро вилоят бўйича бор-йўғи 34 миллиард сўмга ёки 17 фоизга бажарилди холос.
Читать полностью
Qashqadaryo gazetasi 6 Dec, 08:17
АГАР СЕН ЎТМИШГА ТЎППОНЧАДАН ЎҚ УЗСАНГ, КЕЛАЖАК СЕНИ ТЎПГА ТУТАДИ

Жалолиддин қорачадан келган, ўрта бўйли, турк лафзли одам эди. Форс тилини ҳам яхши биларди. Унинг ботирлигига келганда шуни айтиш керакки, султон арслонлар орасидаги энг кучли шер эди. Бир сўзли, кек сақламайдиган, очиқ кўнгил, тўғри одам эди. У жиддий шахс эди. Ҳеч қачон кулмасди. Жуда нари борса жилмайиб қўярди. У адолатсизликларни ёмон кўрарди. Жалолиддин ўта қатъиятли, ниҳоятда иродали, мураккаб вазиятларда, тақдирнинг қалтис синовларида ўзини йўқотиб қўймайдиган фавқулодда мард ва ботир саркарда эди.

Батафсил:http://qashqadaryogz.uz/read/agar-sen-tmishga-t-pponchadan-uzsang-kelazhak-seni-t-pga-tutadi
Читать полностью
Qashqadaryo gazetasi 6 Dec, 08:07
ЯНГИ ТЕГИРМОН ЦЕХИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Косон туманидаги "Косон дон маҳсулотларини қабул қилиш" масъулияти чекланган жамиятида янги тегирмон цехи фойдаланишга топширилди.
"Ўздонмаҳсулот" АК тасарруфидаги 12 та корхонада умумий қиймати 16,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган эди. "Косон дон маҳсулотларини қабул қилиш" МЧЖга янги тегирмон цехининг ўрнатилиши ҳам улардан бири ҳисобланади.
Батафсил:http://qashqadaryogz.uz/read/yangi-tegirmon-tsekhi-fojdalanishga-topshirildi
Читать полностью
Qashqadaryo gazetasi 6 Dec, 07:22
Qashqadaryo gazetasi 5 Dec, 09:30
ИНВЕСТИЦИОН АНЖУМАНДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎТАРИЛДИ?

2019-2020 йиллар давомида Қашқадарёда 53 та хорижий сармоя иштирокидаги лойиҳа амалга оширилиб, бунга умумий ҳисобда 161,1 миллион доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш режалаштирилган. Шу йил 1 октябрь ҳолатида бу жабҳада 112,2 миллион доллар ҳажмида инвестициялар ўзлаштирилиб, белгиланган ишлар 70 фоизга уддаланди.

Мазкур рақамлар ва соҳага оид бошқа кўплаб фактлар вилоят ҳокимлигида ўтказилган инвестицион анжуманда маълум қилинди.

Батафсил:http://qashqadaryogz.uz/read/investitsion-anzhumanda-andaj-masalalar-k-tarildi
Читать полностью
Qashqadaryo gazetasi 5 Dec, 09:24
МАҲАЛЛИЙ ТАДБИРКОРЛАР БЕПУЛ ЎҚИТИЛДИ

Вилоят ҳокимлигида ташқи савдо ва экспорт асослари бўйича бепул ўқув курси ўтказилди.

Беш кун давом этган жараёнда ташқи савдо масалалари ва маҳсулот экспортини амалга ошириш тартиб-тамойилларини ўрганишга қизиқиш билдирган 20 нафар тадбиркор иштирок этди.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги тегишли қарори билан ташқи савдо ва экспорт асослари бўйича бепул ўқув курсларини ташкил этиш белгиланган эди, - дейди Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси мутахассиси Ҳуснора Жумаева. - Шунга асосан, барча ҳудудларда бундай ўқув курслари ташкил этилмоқда. Вилоятимизда ўтказилган ўқувда ҳам иштирокчилар чет эллик харидорлар билан музокаралар ўтказиш тартиби, экспорт шартномаси тузиш, транспортда юкни етказиш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, божхона қонунчилиги ва шу каби мавзулар бўйича ўз билимларини оширишди.

Ўқув курси якунида барча қатнашчиларга сертификатлар топширилди.
http://qashqadaryogz.uz
Читать полностью
Qashqadaryo gazetasi 4 Dec, 07:53
Қизғин баҳслар ва мунозараларга бой интеллектуал ўйинда вилоят ИИБ хотин-қизлари жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
http://qashqadaryogz.uz
Qashqadaryo gazetasi 4 Dec, 07:53
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНДА - ИИБ ХОТИН-ҚИЗЛАРИ БИРИНЧИ

"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази Қарши шаҳар бўлимида ҳарбий хизматчи аёллар ўртасида "Тафаккур" интеллектуал ўйини ўтказилди.
Президентнинг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 2018 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорлари ҳамда 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Мудофаа вазирлиги, Олий ҳарбий авиация билим юрти, ҳарбий ҳаво қўшинлари, қоровул қўшинлари, божхона ва ички ишлар бошқармалари вакиллари иштирок этишди.
Читать полностью
Qashqadaryo gazetasi 4 Dec, 07:46
МУҲАББАТСИЗ ЯШАЛГАН КУН - ШУНЧАКИ КУНДИР...

...давлат бошлиқлари ўз хусусиятларига кўра уч турга бўлинади: биринчиси, барча фазилатлари Худо томонидан берилганлар. Иккинчиси, ўз ишларида бошқаларга тақлид қиладиганлар. Булар жамиятни ўзгартиришга қодир эмас. Учинчиси, ўзлари ҳеч нарса билмайдиган, бошқалардан ҳам ҳеч нарса ўрганмайдиганлар. Булар халқни қирғин қилиб, мамлакат бойлигини ҳавога совурадилар. Шохонов Наршахийнинг: "Агар халқинг қора нон еб ўтирган бўлса, сен ҳам қора нон тановул қилишинг керак. Агар у асал еб ўтирса, сен ҳам асал ейсан. Лекин, халқ қора нон еб ўтирган пайтда сен асал истеъмол қилсанг, ўша заҳоти ишончни йўқотасан. Чунки, ўз номингга доғ туширасан. Оқибатда, ҳокимиятдан ажраласан"...

Батафсил:http://qashqadaryogz.uz/read/mu-abbatsiz-yashalgan-kun-shunchaki-kundir
Читать полностью