ҚАҚНУС.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Баъзи инсонлар ва туйғулар асло ўлмайдилар. Улар қалбимизда Қақнус мисол қайта яраладилар...
Реклама_хизмати
https://t.me/maftuna_abdullayeva
Канал админига мурожаат учун:
@qaqnus2024admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Assalomu alaykum. Nihoyat o‘qib tugatdim. Avvalo asar uchun tashakkurlar. Alloh rozi bo‘lsin.
Ko‘p o‘ylovli asar bo‘ldi. Qahramonlarni kibri shunchalar yuqori ediki, go‘yoki o‘zidan boshqalar inson nomiga nomunosibdek. Ko‘p xatolar va gunohlar qilishdi, badalini keragidan ortiq ham to‘lashdi.
Men Saminani yaxshi ko‘rdim. Tantiq, erka, kibrli qiz o‘zi sabab bo‘lmay va sabab bo‘lib boshiga ko‘p kulfatlar tushdi. Bularni yengib o‘tgani va baxti uchun kurashgani taxsinga loyiq.
RAHMAT ASAR UCHUN💜💜💜💜🦋🦋.


Ассалому алайкум!
Ҳафтанинг сўнгги куни бошланди. Ҳаммага мароқли ҳордиқ.


#TEZKOR

СИЗИ ТИЗЗАЛАРИЗ ОГРИЙДИМИ?

Мана сиз-га мендан соглом бугимлар сири👇
https://dexpress-uz.shop/s9/sustav/pro/17
Бу усулдан сўнг бўгимдаги оғриқлар бошқа безовта қилмас экан😍
📌БАТАФСИЛ👇
https://dexpress-uz.shop/s9/sustav/pro/17
https://dexpress-uz.shop/s9/sustav/pro/17

(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
‼️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏


Асар учун ишлашибди 😍😍😍

4.9k 0 0 21 125

99 мана. Тўғирланди 😁😁😁


Бадал асари уч бўлимдан иборат. Жами 160~қисм. Ёпиқ каналда тўлиқ якунланди. Бир нафасда ўқишни истаганлар.
@qaqnus2024admin
га мурожаат қилинг. Тўлов 10 000.
Бу каналда ҳам ҳар куни тўрт қисмдан жойланади.


#Бадал
Мафтуна Абдуллаева
101~қисм.

Самина оёқ~қўли сингари овози ҳам титраганини сезиб турарди.
- Ойимга айтсамми? Холамгами... Йўқ ҳали ўзингни бос... Балки адашаётгандирман. Ахир доим дори таъсирида бўлардим... Бу гал ҳушим ўзимда эди... Шунга шундай туюлгандир...
   Самина ўзини босишга уриниб яна устига чойшаб ёпди. Абубакр чиқиб келганда ўзини ухлаганга солди.
- Ҳолинг шу экан~ку,- юзидан ўпиб қўйди Абубакр,- яна олифталик қиласан.
   Самина ўз ҳаёлларидан ўзи қўрқиб жим ётар эди. Қанча нафас ютиб ётди билмади. Абубакр ухлаб қолганига тўла амин бўлгач ўрнидан турди. Телефонини юзини ёқиб ёруғида Абубакрни бўйин қисмига қаради. Қўл юбормоқчи эди~ю қўрқди. Аммо... Орқа бўйни аралаш куйган из шундоқ билиниб турарди. Самина унитишга уринаётган воқеасини ҳозир батафсил эслашга интилди.
Дидективга ҳам ўзини босиб олгандан кейин айтиб берганди. Уни эслаб қолган нарсаси иккита. Биринчиси ўша одамни бўйнида қандайдир мелалъёнми туморми бор эди. Қўлига илашгани ёдида. Иккинчиси қаршилик қилаётган пайт бўйнида қандайдир жароҳат изи борлигини сезганди. Бошини орқа томонида эса қўлига холга ўхшаш нимадир илашганди... Самина шунча белги ўхшаш бўлишига қандай ишонсин... Бундан ташқари  яна баъзи ҳаракатлари... Қиз юзини ёпиб олди. Буни кимгадир айтиши шарт. Ёлғиз ўзи ҳал қила олмайди.
Саминани ювиниб чиққач яна уйқуси қочди. Қайта~қайта Абубакрни кузатди. Ўша одам билан ўхшаш томонларини топишга уринди... Шубҳа~гумонлар ичида қачон ухлаб қолганини ҳам сезмай қолди. Эрталаб юзига урилаётган нафасдан уйғониб кетди. Абубакр. Қиз юзини олиб қочиб тикилиб қолди.
- Ҳа, нима бўлди?
- Тезроқ хонамдан даф бўлсангиз кийинардим.
- Уяляпсанми? Кеча жуда дадил эдинг.
- Ёқмаяпсиз сезяпсизми?!
   Абубакр қизни иягини сиқди.
- Нима дединг?
- Сизни яхши кўраман. Ишқингизда ўлиб қолай деяпман, дедим,- қизни юзини аранг йигитни қўлидан қутқариб мазах билан бидирлади.
- Шундоқ бўлсин хотинжон.
- Мени зарур ишларим бор. Кетишим керак.
- Ҳиммм. Мен ҳам ўқишга боришим керак.
- Ҳайдовчи ташлаб қўяди.
- Бир оғиз... гапингиз,- Самина "сассиқ" сўзини ўрнига атай пауза қилди.
- Қайтиб келай таъзирингни бераман.
    Самина Абубакр чиқиб кетгач ўзини ёстиққа отди.
- Эй, Худойим... Нима қилай..
Нима деб ўйлай... Абубакр ўша одам бўлгани яхшими ёки йўқ!


#БАДАЛ
Мафтуна Абдуллаева
100~қисм.

   Саминани ётоғига қўймай ҳайдаб солгани учун қовоқ қилиб юрган эрини қилиғига кулгуси келди. Ахир у ҳам эрини "бойвачча хоним" деганига аразлаган эди. Биру~бир.
  Ишга келиб ҳам ўзини қилган ишига ўзини завқи келди. Ажаб бўлибди. Абубакр қошларини чимириб хонасидан чиқиб кетди. Самина икки кунча эрига илмоқ гап отиб юрди. Кейин эса Абубакр гапирмаганига ичи қизий бошлади.
- Ҳа, нега севгани совчи қўймаган қиздек хафасиз,- деди оҳири кечки овқатдан туриб кетаётган эрига.
- Нима дединг?!
- Қовоқ қилманг дедим,- қиз гапини тўғирлади.
  Абубакр эса ўрнидан туриб қизни столига суяниб, қулоғига шивирлади.
- Мен қовоқ қилмай ким қовоқ қилсин... Хотиним битта дорисиз хотинликни ҳам эплолмайди.
   Саминани шўхлиги тутди.
- Балки сиз эрликни эплай олмаётганингизни билмаслигим учун дори бераётгандирсиз.
- Нима?- Абубакр қаддини ростлаб ўқрайди.
- Мен дори таъсирида ҳеч нарсани эслай олмаяпман...- кўзини сузди қиз. Бу қилиғини оҳири яхшилик билан тугамаслигини билсада тиржайиб тураверди.
- Шундайми?
- Ҳа.
    Абубакр кўзларини қисиб хотинига қаради.
- Бекор мен билан ўйнашдинг.
- Нима қилдим?
   Абубакр бир тортиб қизни столидан турғизиб елкасига ортиб олди. 
- Ҳозир сенга кўрсатиб қўяман.
- Ёрдам беринглар!- Самина шайтон қитиқлагандек кулиб борарди.
   Ёш эр-хотинни қилиғига кулиб қараб қолган хизматкор бошини сараклатиб қўйди...
- Эсладингми энди,- сочлари ёстиқ билан битта бўлиб ёйилиб ўзи ҳаёл суриб ётган хотинига энгашди Абубакр.
   Қиз жавоб бермади. Юзини чойшаб билан буркаб олди. Абубакр эса уни қилиғига кулиб ювиниш учун кириб кетди.
Ваннахона эшиги очилиб~ёпилганини сезган қиз юзини очди. Ўрнидан туриб, сочларини йиғди.
- Бу ўша... Ўша одам эди....Мени ўғирлаган...Таҳқирлаган... Э, Худойим... Нима қилсам экан.


🗣Hamma narsa yeb ozamiz 📣

❤️11- kunda -10 kggacha OZISH

Nazorat va natijaga 101 % kafolat
‼️

Oliy malumotli
Dietolog Nutrisiolog
@MadinaAvazovna bilan ozasiz va natijani ushlab qolasiz 🔘

Eng asosiysi DORILARSIZ va DIETALARSIZ uyingizdagi bor masaliqlarni yib turib ozasiz

Emizikli va xomiladorlar xam qatnashsa boladi
❤️


Bizning manzil ⬇️⬇️⬇️

@Super_ozish3
https://t.me/super_ozish3
https://t.me/super_ozish3
https://t.me/super_ozish3


#БАДАЛ
Мафтуна Абдуллаева
99~қисм

- Нега?
   Ҳабиб жавоб бермай мийиғида кулди.
- Мана етиб келдик,- Ҳабиб эшикни очиб қизни тушишга ундади.
- Нега бу ерга келдик?
- Кирсангиз биласиз!
   Гулниҳол шу тун ухлай олмади. Уни кечки овқатга таклиф қилиб, бошлиқ ниқобини ечиб меҳмон қилган йигит ҳақида қанлай ҳаёлга боришни билмай қолди. Ҳаёли дунёни гир кезиб ҳам биттагина бу муносабат учун сабаб топа олмади.
- Бошқа у билан ҳеч қаерга бормайман,- деди қиз ўзига-ўзи,- чунки... Эй, Худойим у менга ёқади. Шунчалар бахтли ўтди ўша лаҳзаларим... Аммо мени бунга ҳаққим йўқ... Ўзинг жавобсиз, имконсиз севгидан асра Аллоҳим...

🌹🌹🌹

    Маҳзуна опа Гулниҳол билан ҳақиқат ҳақида гаплашиш ёки гаплашмаслик ҳақида узоқ ўйлади. Подадан олдин чанг чиқариб қўйишдан қўрқди. Шунинг учун қизни бир муддат кузатиб Ҳабиб билан бирон муносабати борми йўқми шуни билмоқчи бўлди. Қўлига тушган суратлар эса уни жаҳлини чиқариб юборди.
- Аҳмоқ, бола! Сени ўзим бу қиздан қутқармасам яқинда никоҳ ўқитгани олиб борасан шекилли!

🌹🌹🌹

- Бир ҳафта қолди, Азат,- Фаёза хоним ўғли билан мамнун гаплашар эди.
- Ҳа бир ҳафта. Балки ундан ҳам аввал.
- Йўқ... Самина Абубакрни севиб қолиши шарт тушиндингми? Ҳаммаси мен истагандек бўлишига ваъда бер. Самина она уйига қон йиғлаб кетиши керак.
- Ҳўп бўлади онажон. Сиз айтгандек бўлади. Рақибларни бир~бирига учраштириб, ўзимиз орадан силлиққина чиқиб кетамиз.
   Фаёза хоним қаҳ~қаҳ отиб кулди.
- Биз янги ҳаёт бошлаймиз. Улар эса ҳам молиявий, ҳам оилавий можаролар ичида қолишади.
- Ҳа, онажон... Сизга қилган барча ёмонликлари учун ортиғи билан Бадал тўлайдилар.

5.4k 0 4 13 376

#БАДАЛ
Мафтуна Абдуллаева
98~қисм

Ҳатто ўзи ҳам ўзига ҳайрон бўларди. Биров билан яқин бўлса ҳарактери ўтади дейишарди. Ростдан Самина унга таъсир этяпти.

🌹🌹🌹

    Ишдан чиққан Гулниҳолни бир оз пиёда юргиси келди. Қадамини санаб кетиб борар экан телефони жиринглади. Ҳабиб Аҳрорович деган ёзувни кўриб ҳайрон бўлди. Ҳам ҳаяжон босди.
- Алё, ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом. Қаердасиз?
- Ҳалиги ишдан чиққандим.
- Чиқиб бўлдингизми?- у афтидан машинада.
- Ҳа.
- Нега пиёда кетяпсиз?
- Ўзим... Шунчаки.
- Мен ҳам сизга ҳамроҳ бўлсам нима дейсиз?
- Нима?
- Ёки сиз менга ҳамроҳ бўласизми?
- Тушунмадим.
- Тушунгунингизча мен сизни топиб олдим.
    Гулниҳол ўчган телефонига қараб турганида, ёнига Ҳабибни машинаси келиб тўхтади.
- Қани машинага чиқинг. Сизга топшириқ бор,- жуда жиддий гапирган Ҳабибга қараб баттар талмовсиради Гулниҳол.
- Топшириқ...
- Ҳа, чиқинг машинага,- Ҳабиб ўзи тушиб, қизга эшик очиб берди.
- Лекин мен...
- Ҳар доимгидек "лекин сиз..."
   Ҳабибни кулиб турган юзига қараб, Гулниҳол ҳам жилмайди.
- Ростдан мен...
- Сизга топшириқ бор дедим~ку.
   Гулниҳол машинага ўтирди. Ҳабиб эса машинани ортга қайтарди.
- Қаерга кетяпмиз ўзи?
- Борсак биласиз.
    Гулниҳол лабини тишлади. Йўқ бу йигитни муносабати оддий бошлиқ муносати эмас. Аммо нима ҳоҳлайди. Наҳотки фикри ёмон одам бўлса.
- Қўрқманг,- ичини билгандек жилмайди Ҳабиб,- шунчаки сизни меҳмон қилмоқчиман.
- Меҳмон...
-Ҳа. Синглимга қилаётган яхшиликларингиз учун.
- Очиқ айтганим учун узр,- Гулниҳол Ҳабибни ойнадан боқиб турган сеҳрли нигоҳларидан кўзини олиб қочиб деди қиз,- бунақа рахмат айтишингиз оила аъзоларингизга ёқмаса керак.... Холангизга мени Самина билан яқинлигимиз ҳам ёқмаяпти ўзи...
- Ўзи айтдими?
- Баъзи сўзлар айтилмаса ҳам тушунилади... Нигоҳлардан...
- Нигоҳларга қараб қалбни кўраман денг.
    Гулниҳол бу гапга нима дейишни билмай қолди.
- Унда сизга икки.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУ БОМБА ЯНГИЛИК🤩

2025 йилда энг сунги урфга айланган либосларидан хабордор булишни хохловчилар учун дахшат фасонлар  бериб бориладиган канал👇

--- уйга
---ишга
---кучага
---укишга
----базмларга
---маросимларга

Кийишга мос фасонлар жамланган  канал  билан

танишинг
https://t.me/+i0_FGb9yEPVhOTIy
https://t.me/+i0_FGb9yEPVhOTIy
Тикувчилик канали 👇

https://t.me/+pWX-NUmhNcdhMjVi


Меҳрибоним, Сизга бир гапим бор. Шуни бугун айтгим келди. Мен...
(Онангизга айтар сўзингиз...)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шунақа а😭😭😭
https://t.me/Qaqnus_1991_M_A




Baxt biz bilan qarisin🤗🤗🤗

@sen_mendir




Репост из: Jaloliddin Rumiy Aforizmlari📚
Siz qaysi oyda tug'ilgansiz?

Barchasi bittada videoda😄
(o‘zingizni tug‘ilgan oy ustiga bosing va barchasi siz haqingizda to‘g‘rimi yoki xatomi tekshirib, bilib oling)
😁👇

Yanvar🌨
Fevral🌨
Mart 🌦
Aprel 🌤
May☀️
Iyun ☀️
Iyul ☀️
Avgust☀️
Sentabr🌦
Oktabr🌧
Noyabr⛈
Dekabr🌨


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇




Энг гуллаган ёшлик чоғимда:
1.Ҳикоя~ "Умид остонаси"
2.Ҳикоя~"Шаҳзода"
3.Ҳикоя ~"Тақдири азал"
4.Ҳикоя ~"Ҳижрон"
5.Ҳикоя ~"Ҳаёт-мамот
6.Ҳикоя ~"Ғурур ва муҳаббат "
7.Ҳикоя ~"Иккинчи имкон"
8.Ҳикоя~"Ойнинг ўн беши..."
9.Ҳикоя ~"Қўрғон"


Қўрғон
Муаллиф:
Мафтуна Абдуллаева.

https://telegra.ph/%D2%9A%D1%9Er%D2%93on-06-09

Показано 20 последних публикаций.