#обуначиларимиздан
#тахрирсиз_узатилди
Мен ижтимоий ходим бўлиб ишлайман. Бизда “пуллик хизмат” деган хизмат тури бор. Бу хизмат ногиронлиги бўлган ёки кекса фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни назарда тутади. Ассистентларимиз уларнинг уйларига бориб, овқат қилиб беришади, кийимларини ювишади, уйларини тозалашади.
Аммо ҳар ойда биздан шундай хизмат учун мижоз топишни талаб қилишади. Шунингдек, ўша мижозни пул тўлаб ассистент ёллашга кўндиришимиз керак. Ҳар ой бошида одам излаб, уйма-уй юрамиз. Лекин бизнинг вилоятда шаҳарларга нисбатан қишлоқлар кўп, ва қишлоқ одамлари бу хизматга рози бўлишмайди. Ҳатто ёлғиз қолганлар ҳам қариндошлари ёки қўни-қўшниларидан ёрдам сўрайдилар. Ассистентга ҳар ой бериладиган ортиқча пуллари ҳам йўқ.
Рус ёки бошқа миллат вакиллари бобо-бувига қараш учун енгиллик билан ёлланма ёрдамчи топишлари мумкин, лекин қишлоқ одамлари учун бу тўғри келмайди. Шу сабабли кўп ҳолларда ўзимиз мижоз ўрнига пул тўлаб, хизматни бажаришга мажбур бўламиз. Агар шундай қилмасак, раҳбарлардан “агентлик топшириғини бажармаяпсан, сени ишдан бўшатаман” деган таҳдидларни эшитамиз.
Ўзи бизнинг оладиган маошимиз жуда кам. Ҳамма оғир ишни биз бажарамиз, лекин марказда ўтирган ходимлар биздан икки баравар кўп маош олади ва бизга фақат буйруқ бериб ўтиришади.
Агентликнинг энг қуйи даражадаги ходимлари бўлганимиз учун бизга паст назар билан қарашади. Ишга кирганимизнинг бошларида бир-икки марта байрам пули олгандик, шундан кейин уям тўхтади.
Ҳа, айтганча, бизда яна бир хизмат тури бор — ҳар ойда 2 тадан ногирон кишини иш билан таъминлашимиз керак. Янги ой бошланиши билан шу масаладаги оворагарчиликлар ҳам бошланади. Ногирон одамга қандай иш топиб бериш мумкин? Қаердан иш топамиз? Бу юқоридагиларни қизиқтирмайди.
Ўзи шу кунларда олий маълумотлилар ҳам зўрға иш топиб юрса, биз ногиронларга қандай иш топиб беришимиз мумкин?
Қисқаси, иш шароити туфайли ҳамма норози. Қўлидан келса, нормал иш топса, ўтиб кетиш пайида юрганлар кўп.
Мурожаатимнинг мазмуни шулардан иборат эди. Илтимос, кимлигим сир тутилишини таъминланг. Чунки мен ишдан кетишни хоҳламайман.
@qalqon_ortida