ДУНЁНИНГ ҚАДРИ
Пайғамбарларнинг бойлиги – иймон–эътиқодда, маърифатда, тақводадир. Пайғамбарнинг бойлиги умматнинг ҳидоятида – тўғри йўлда юрмоғидадир. Пайғамбарнинг бойлиги охиратдадир. Моддий жиҳатдан эса пайғамбарлар Аллоҳнинг энг фақир – энг сўфий бандаларидир. Нима учун? Мол-дунёнинг пайғамбардек зотга муносиб эмаслиги учун! Арзимаслиги учун!
Ҳадиси қудсийни эслайлик: Аллоҳ айтади:
«Агар дунёнинг бир ари қанотичалик қадри бўлганда эди, мен уни пайғамбарларимга берган бўлур эдим...»
Аллоҳ таоло ўз Расулига бу дунёни ёки охиратни танлашни буюрганида, ул зот охиратни афзал кўрган эдилар. Шунга кўра, Расулуллоҳнинг аёллари ҳам дунё ҳаётини, зеб–зийнатларини, бойликларини эмас, Аллоҳни, Унинг Расулини, охиратни танладилар. Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин.
Ислом – ҳаёт дини, ҳаётбахш дин. Охиратни танлаш деганда, дунё ҳаётидан воз кечиш тушунилмайди, балки унга қул бўлиб қолмаслик, кўнгил бермаслик, ундан охират озиғи сифатида фойдаланиш тушунилади.
Шу маънода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Ҳақиқий мусулмон бу дунёни деб у дунёсини ташламайди, у дунё деб бу дунёсини қўлдан бермайди».
«Дил ба ёр, даст ба кор» — «Ботинан Ҳақ билан, зоҳиран халқ билан» тамойили шуни ифодалайди.
Шайх Муҳаммад Мутавалли ШАЪРОВИЙ.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️ https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcyhttps://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy